Latest news

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  188 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

Диёр Имомхўжаев: Элдор Шомуродовни “Ростов”да нима кутади? News

Диёр Имомхўжаев: Элдор Шомуродовни “Ростов”да нима кутади?

Элдор Шомуродовнинг “Ростов”га ўтгани кун мавзуси. Энди Премьер-лигадаги ўзбекистонлик футболчилар 4 нафар.

Қолган учовлон ўз йўлига, мени кўпроқ Шомуродовнинг тақдири қизиқтиради. Чунки унда Европага йўл олиш имконияти нисбатан кўпроқ. 

Одил Аҳмедов айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси, бунга шубҳа йўқ. Терма сардори 2011 йил “Анжи”га йўл олаётганида 24 ёшда эди. Россияни тарк этаётганида эса салкам 30 ни қарши олаётганди. Аҳмедовга Европа клубларидан таклифлар бўлган, бунга ишонаман. Шанхайга йўл олганидан кейин берган интервьюсида Франция, Германия, Испания клублари унга қизиққани ҳақида ўзи ҳам айтиб берганди. Бироқ “Краснодар” сўраган пулни фақатгина Хитой клуби тўлай олди. 

Бунда яна бир нарса бор, Аҳмедовнинг ўйинига шубҳа қилмаганим ҳолда айтаманки, агар у 26-27 ёшда бўлганида балки Европа клублари таклифни жиддийроқ қилиши катта эҳтимол эди. Айтайлик, Одил Аҳмедов савиясидаги 22 ёшли футболчи рўйхатда бўлса, европаликлар барибир ёшроғини танлаб олади, тўғрими? Аҳмедов ўз кучига тўла ишониб, Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси эканига шубҳа қолдирмайдиган вақтгача бўлган йўлни босиб ўтиш учун нисбатан кўпроқ сарфлади. Балки шунинг учун ҳам унга кучли бешлик насиб қилмаган бўлиши мумкин.

Шомуродов эса 22 ёшида Ростовга учиб кетди. Ҳамкорлик қилаётган агентлигидан тортиб, Ўзбекистондан чиқиб кетишига қадар Аҳмедовникига ўхшаб кетади. Шунчаки “Пахтакор” Одилнинг орқасидан пул қилиш учун ҳам уни ўзида кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қилди. Шомуродовни эса бу муаммо деярли таъқиб қилмади. “Бунёдкор” билан шартномаси якунланиб бораётганди, қолаверса, клубнинг ўзи ҳам мавсум охирига қадар уни ушлаб қолиб, арзимаган пул билан қолиб кетишни ўзига эп билмади ва ҳужумчини вақтида қўйиб юборди.


“Ростов” билан шартнома 4 йилга мўлжалланган. Яъни, бу вақт ичида Шомуродов 26 ёшда бўлади. Шартномаси якунига 1 йил қолганида табиийки “Ростов” уни ё сотиб пул қилишга ёки шартномани узайтириш ҳаракатига тушади. Бунда футболчини қийнаши мумкин бўлган асосий нарса у ҳамкорлик қиладиган агентлик бўлса ажаб эмас. Маълум бўлмоқдаки, Шомуродовга бунга қадар ҳам Осиё ва Россия клублари қизиқиш билдирган. Бироқ у имзо чеккан шартномага кўра, футболчининг тақдири на унинг ва на клубнинг қўлида. “Ростов”ни ҳаммадан кўра кўпроқ ўша агентлик истади.


Бунда футболчи ютқазди дея олмайман. “Ростов” яхши клуб, яхши маош тўлайди. Масалан “Бунёдкор” уни аввалроқ бошқа бир клубга қимматроққа пуллаши ҳам мумкин эди. “Ростов”даги фаолиятидан кейин Шомуродовнинг йўлига катта эҳтимол билан яна шу нарса тўғаноқ бўлиши ҳақиқатга яқин. Масалан, Англия клуби агентликка 10 сўм таклиф қилса-ю, Хитой жамоаси 100 сўм бермоқчи бўлса, Шомуродовнинг истаги ҳеч қандай роль ўйнамаслиги катта эҳтимол. Балки мен адашган бўлишим ҳам мумкин.


Булар ўз йўлига. Ҳозир Шомуродовдан энг камида Аҳмедовдек ўйнаш талаб этилади. Одил ўз вақтида Россияда катта ҳурмат қозонган футболчи, агар Элдор шуни уддалай олса, ёшидан келиб чиқиб кучли бешлик клубларида ўйнаш имконияти унда кўпроқ бўлиши мумкин. “Атлетико”, “Бавария” каби клубларга гол ура оладиган Сардор Азмун ҳали ҳам Россияда ўралашиб юрганидан келиб чиқсак, Шомуродовдан ҳозир икки марта кўпроқ тер тўкиш талаб этилади. У Россияда фақатгина асосий таркибдаги ўрни учун эмас, балки Премьер-лигага келган ўзи билан тенгдош осиёликлар билан ҳам рақобатлашишга мажбур. Мен бу йўлда Элдорга омад тилайман. Унинг фонида Олий лиганинг асл кучи қандай экани борасидаги саволларга жавоб олишимиз мумкин бўлади.

Диёр Имомхўжаев

Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика