Latest news

16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  0 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  1 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  8 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  24 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир" News

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир"

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида янги хабар жойлади.

"Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун киритилди.

Лойиҳа ўзида букмекерлик фаолиятини амалга оширишдаги қонунбузарлик учун шахсни жавобгарликка тортиш, ўйин жараёнлари ёхуд уларнинг натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида келишилган ўйинларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек, букмекерлик фаолиятидаги қонунбузарлик учун жавобгарлик каби масалаларни акс эттиради.

Сир эмаски, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўлими сўнгги икки йилда футболимизда юз берган бир қатор ноҳалол ҳолатларни аниқлашга эришди. Шу тариқа ташкилот бир қатор футболчиларни маълум муддатларга футболдан четлаштирди, бир нечта жамоа мусобақалардан олиб ташланди. Мазкур қонун лойиҳаси амалга тадбиқ этилса, яқин келажакда футболдаги соғлом рақобатни сунъий равишда бўғаётган кимсаларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади. Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика