Диёр Имомхўжаев: "Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман"
09 jul 2021 18:24
News
Диёр Имомхўжаев: "Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман"
"Самвел Бабаяннинг бирор клубда иш бошлаши шу лигада интригани оширади. Биринчидан, у совринлар учун курашадиган жамоа қила олади. Иккинчидан, академиядан етишиб чиқаётган тарбияланувчиларнинг асосий жамоага қадар бўлган йўллари қандай бўлиши кераклигини яхши билади.
Сизда савол бўлиши мумкин: Бабаянни танқид қилардинг, нега энди бундай фикр деган. Тушунтириш бераман. Ҳар қандай мутахассисга турли ракурсдан қараш мумкин. Регламентга амал қилса, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлса ва умуман қинғир ишлар қилмаса, мен Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман. Биз шундай тизим яратишимиз керакки, қонунлар, низомлар ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Агар шахслар улардан устун бўлишга интилаётган бўлса, у ҳолда уларга қарши курашиш керак. Бизнинг асосий принципимиз шу. Ўзаро тийиб туриш тушунчаси доим ишлаши шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.
"Навбаҳор" раҳбари Отабек Саматов Самвел Бабаян билан музокара ўтказди
Comments