Latest news

13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  1 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  4 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  1 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  14 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  5 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   13 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  19 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак" News

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак"

Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига академия ва Жаҳон чемпионати борасида савол берилди.

"Академияни Жаҳон чемпионати билан боғлаш қай даражада тўғри билмадим. Жаҳон чемпионатида ўйнаш асосий мақсад бўлиши керак эмас. Мундиалда КХДР, Саудия Арабистони, Хитой каби терма жамоалар иштирок этиб футболи кескин ўзгариб кетгани йўқ.

Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма олиш менинг ҳам орзуим. Академияга кучли мутахассис олиб келиш учун академияни ўзи бўлиши керак. Қатар бунинг учун катта куч сарфлади, 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун 10 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Бунинг меваларини энди яқинда кўра бошлади. Хавини, Феликс Санчесни олиб келиш учун кўп маблағ сарф қилди. Бизда футболга бундай пул йўқ. Кўрпамизга қараб оёқ узатишимиз керак. Биз тўғри йўналишдан кетадиган бўлсак салоҳиятимиз Қатарникидан 3 баробар кўплигини кўрамиз. Олимпия терма жамоамиз ҳам Таиланддаги Осиё чемпионати охирги икки ўйинида рақибидан яхши ўйнади. Имкониятларимиз зўр, фақат тўғри йўналишга тушиб олишимиз керак. 

Қишлоқ жойларга келиб селекция қилишмайдими мураббийлар деган саволни кўп беришади. Лекин бу талабдан келиб чиқилади. Селекционер иқтидорини кўриш учун ҳадеб боравермайди. "Реал" ва "Барселона" жамоалари нега Бразилияга бориб ётиб олди? Ҳар бир болада еврони кўради, уни олиб келиб сотиш мумкин бўлади. Ўзбекистондда у ердан бу ерга сотилаётганда пулнинг ўзи борми? Бу нарса шаклланмагандан кейин селекционерни иккита мактаб ўртасидаги ўйинни кўришга имконияти йўқ. Одамлар ҳам фикрлашини ўзгартириши керак. Иқтидорим бор, мени келиб кўр деган билан иш битмайди. Ўзбекистон Хитойдек давлат эмас бир миллиард аҳолиси бор. 

Жасур Жалолиддинов масалан қийин оиладан чиққан, ота-онаси кучли эътибор бермаган футболчини "Бунёдкор" бориб Навоийдан топиб келган тўғрими? Иқтидорли болалар ўзининг БЎСМ, ИБЎСМ орақли ҳам иқтидорини намойиш қилса бўлади. Ўзбекистонда иқтидорли бола қаерда бўлса ҳам кўринади. Андижондан Шоҳжаҳон Ҳасанов иқтидори кўринганку. Финтни зўр қилди дегани 90 минут яхши футбол ўйнайди дегани эмас. Дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак, ҳаракат қилса Ўзбекистон кўзга кўринадиган майдон. Ишни тўғри йўлга қўйишимиз керак",- дейди Диёр Имомхўжаев.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика