Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Диёр Имомхўжаев: "4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз" News

Диёр Имомхўжаев: "4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев пандемиядан кейин бошланаётган Ўзбекистон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

3 ой деганда футболни бошлаш арафасида турибмиз. Бу йўлда катта иш қилинди, умид қиламанки, дунёнинг ҳеч бир нуқтасида футбол қайтиб бундай танаффус олмайди.

Насиб бўлса, декабрнинг иккинчи декадасида 2020 йилги мавсумни якунлаб оламиз. Унгача қатор муаммоларни ҳал қилишга, том маънода профессионал бўлиб ишлашга интиламиз. Бу йўлда танқидлар, тушунмовчиликлар бўлиши табиий бир ҳол. Биз уларга босиқлик ва аниқлик билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. 4-турни ўтказиб олишимиз ҳамоноқ 2021 йилги мавсум режаларига киришамиз, келаси йилги чемпионат энг яхшиси бўлиши устида ишлаймиз.

Футбол мухлисларимизни қайтаётган футбол куни билан жамоамиз номидан табриклайман. Биз уларни бугун стадионларга таклиф эта олмаяпмиз, эвазига уларда барча учрашувларни жонли томоша қилиш имконияти бор. Ишонаманки, тез орада стадионларимиз улар учун қайта очилади. Бугун ҳамма тушуниб улгурдики, мухлисларсиз футбол гўштсиз кабобга, гуручсиз ошга ўхшайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика