Дитер Хеккинг: «Левандовски 7та гол уриши ҳам мумкин эди»
23 sep 2015 09:00
News
Дитер Хеккинг: «Левандовски 7та гол уриши ҳам мумкин эди»
«Вольфсбург» бош мураббийи Дитер Хеккинг «Бавария»га қарши ўйиндан сўнг (1:5) ўз фикрларини билдирди.
«Нима дейиш мумкин? Жаҳон даражасидаги ҳужумчи бизга 5та гол урди, 7та ҳам уриши мумкин эди. Мана шунақа гаплар.
Биз бундай ўйнамаслигимиз керак эди. Биринчи бўлимда «Бавария»ни ўз жарима майдонимиздан узоқда ушлаб турдик. Улар тезкорликни ошира олишмади.
Иккинчи бўлимда мана бу 9 дақиқа бўлди. 1:1 бўлганидан кейин 50 сония ўтгач гол қўйиб юбормаслигимиз керак эди. Бизни йўқ қилиб юборишганини тан олишим керак», – дейди Хеккинг.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments