Latest news

23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  2 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  0 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  27 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  46

Диққатимиз марказида - "Бундеслига 1963-2013" News

Диққатимиз марказида - "Бундеслига 1963-2013"

Жаҳондаги энг томошабоб лигалар қаторида эьтироф этилувчи Германия Бундеслигаси жорий йилда ярим асрлик тўйини нишонлади.
Ушбу чемпионатнинг ўзига хос жихатлари, унда қайд этилган рекордлар билан танишиш сиз учун қизиқ бўлади деб ўйлаймиз. Демак, бугун диққат-эьтиборимиз марказида – Бундеслига!

- 1963 йил августда Германия бирлашган бундеслигаси илк тур учрашувлари ўтказилган. Бунга қадар эса жамоалар ҳудудий турнирларда иштирок этиб келганлар. Лекин 1962 йил июлда Германия футбол иттифоқи умумий лига тузишга қарор қилади ва 1963 йилги мавсумдан бошлаб Германияда ҳам умумий тарзда ўтказиладиган чемпионат ташкил этиш йўлга қўйилади. 

- Илк чемпион:

Дастлабки мавсумда чемпионлик “Кëлн” жамоасига насиб этган. Илк марта ташкил этилган бирлашган чемпионатда ғолибликни қўлга киритган ушбу жамоа кейинчалик пешқадамликни “Бавария” га бериб қўяди.

- Энг кўп чемпионлик шохсупасига кўтарилган жамоа:

Ҳа, сезиб турганингиздек бу борада “Бавария” нинг олдига тушадигани йўқ. Мюнхен суперклуби 22 бор чемпионлик “лагани”ни боши узра кўтаришга эришган. Мюнхенликлар ҳар доим ғолиблик учун давогар бўлиб келганлар. Бу мавсумда ҳам чемпион бўлиш Пеп Гвардиола шогирдларига насиб этадими ëки йўқми – буниси бизга қоронғу. Аммо “Бавария”нинг рекорди бошқа жамоалар томонидан яқин йиллар ичида забт этилмаса керак...

- Энг кўп чемпионлик шохсупасига кўтарилган футболчилар:

“Бавария” сафидаги ëрқин ўйинлари билан эсда қолган яқин ўтмиш футбол юлдузлари – Оливер Канн ва Мехмет Шëлл саккиз мартадан Германия чемпионлигини қўлга киритишган. Табиийки, улар иккиси ҳам шохсупага “Бавария” таркибида кўтарилган.

- Энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

Карл Ҳайнц Кўрбе Франкфурт шарафини ҳимоя қилувчи “Айнтрахт” жамоаси рамзларидан бири ҳисобланади. Кўрбел Франкфуртликлар сафида 602 та учрашув ўтказган. Унинг бу рекордини ҳали бери янгиланиши даргумон.  Ўйинлар сони бўйича ундан кейинги ўринни кўп йиллар давомида “Гамбург” сафида мазмунли ўйин намойиш этиб мухлислар қалбидан жой эгаллаган Манфред Калц банд этган. Калц умумий хисобда 581 баҳсда майдонга тушган.


- Энг кўп тўп киритган футболчилар:

Мюнхен суперклуби тарихига ўз номини зархал харфлар ила битиб қўйган футболчилар орасида Герд Мюллер номи алоҳида эхтиром билан тилга олинади. Герд Мюллер бундеслига тарихидаги энг сермаҳсул ўйинчи саналади. Унинг киритган голлари сони жами 365 тани ташкил этади. Сермахсуллик борасида "Шальке”нинг собиқ аъзоси Клаус Фишер ҳам яхши кўрсатгичга эга. Фишер умумий хисобда рақиб жамоалар дарвозабонларини 268 бора ранжитишни уддалаган.

- Энг йирик хисоб:

Бундеслига доирасидаги баҳсларда қайд этилган энг йирик хисоб 12-0 ҳисобланади. Аммо бу хисоб қайд этилганига деярли 35 йил бўлди. 1978 йил “Боруссия” Мюнхенгладбах" ҳамда “Боруссия” Дортмунд жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасини 12 бор ишғол қилишга муваффақ бўлишган. Бундай йирик хисобда ғалаба қозониш ҳалигача бошқа жамоаларга насиб этган эмас.

- Энг кўп томошабин келган учрашув:

Ҳаммамизга маьлумки, Бундеслига учрашувларга томошабинлар ташрифи борасида жаҳондаги энг пешқадам биринчилик саналади. Ўтган мавсумда ҳар бир ўйинга ўрта хисобда 45000 мухлис ташриф буюрган. Бу борадаги энг катта кўрсатгич эса 1969 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда  “Герта” - “Кëльн” баҳсини бевосита стадионда кузатиш учун жами 88075 та мухлис ташриф буюрган эди.

- Ҳозиргача бундеслигада жами 52 та жамоа иштирок этишга муваффақ бўлган. Улар ичида фақатгина “Гамбург” турнирга асос солингандан буëн лигада қатнашиб келмоқда.

- Германия Чемпионатида иштирок этувчи жамлоалар орасида клуб расмий номида рақамлар мавжудлари кўп учрайди. Мисол сифатида “Шалке 04”, “Майнц 05”, “Ганновер96” жамоаларини келтириш мумкин. Бу рақамлар – жамоаларнинг ташкил қилинган йилини англатади.

- Бундеслига доирасидаги учрашувни кўриш учун келган мухлис чипта учун ўртача 23 Евро “ҳаражат” қилишига тўғри келади.

- Ғолибга чемпионлик лагани насиб этади. Ушбу соврин 1949 йилда таьсис этилган булиб, дастлаб ҳудудий лига ғолиблари ўртасида ўтказилган турнир ғолибларига бериб келинган. Кейинчалик умумий лига ташкил этилган бўлса-да, бундеслига ғолибига ҳам ушбу соврин тақдим қилиш одати сақлаб қолинган. 


Зохиржон Акрамхонов тайëрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика