Latest news

15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  0 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  2 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  1 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди News

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

Олий Лиганинг стартига тўғри келган март ойи «Динамо» жамоаси учун омадли ўтди, дейишга асослар етарли.

Клуб расмий сайти мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, клубнинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлади.

«Сизнингча, «Динамо» жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси ким?» дея 10 кун давомида ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров «ойнинг энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

31 ёшли самарқандлик яримҳимоячи жами 192 та овоз олиб, умумий мухлисларнинг 29 % фоиз овозига эга бўлган. Чинданам, Акмал Бозоров март ойида ўтказилган дастлабки тўрт турда майдонга тушиб, «Металлург» ва «Шўртан» дарвозасини ишғол этди, «Пахтакор» билан баҳсда ҳам жамоанинг кетма-кет учинчи ғалабасига катта ҳисса қўшди. Жароҳатига қарамай, «Навбаҳор» билан баҳсда захирадан майдонга тушди.

Бу борада Бозоровга жамоа ҳужумчиси Сардор Сулаймонов «рақобатчилик» қилди. «Шўртан» ва «Насаф»га қарши назорат баҳсида гол муаллифи бўлган 23 ёшли ҳужумчи 151 (22.8%) овоз билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Бу борада учинчи ўрин Абдумалик Абдуллаевга насиб этди. Тезкор ҳужумчига 126 та овоз берилган бўлиб, бу жами овозларнинг 19% фоизидир. Абдумалик «Металлург»га қарши баҳсда иккинчи голга ҳаммуалифлик қилган бўлса, «Шўртан»га қарши ўйинда захирадан тушиб гол уришга эришди.

Шунингдек, жамоа посбони Михаил Наумов 64 (9.7%), иқтидорли яримҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов 61 (9.2%), ёш марказий ҳимоячи Бунёд Исроилов 34 (5.1%), қанот яримҳимоячиси Ориф Мамажонов 18 (2.7%) ва ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов 17 та овоз (2.6%) мухлислар томонидан эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Динамо» тўрт ўйинда учта ғалаба ва бир мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 3-поғонадан жой олган. Жамоа навбатдаги учрашувни 7 март куни Қўқонда маҳаллий жамоага қарши ўтказади.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика