Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  10 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Беларусь клубига ўтди News

"Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Беларусь клубига ўтди

22 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Энергетик-БГУ" билан 1 йиллик шартнома тузди.

Абдураҳмонов охирги 3 мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган эди. У "арслонлар" таркибида 57 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урган ва 5 та голли пас узатган.

Шунингдек, у Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида 4 та баҳсда иштирок этиб, 1 та тўп киритган ҳамда 1 та голга ассистентлик қилган.

Абдураҳмонов Про лиганинг 2021 йилги мавсумида 18 ўйинда 8 та гол уриб, 3 та голли пас берган ва муносиб равишда "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик маҳоратли ҳужумчи Бобир Абдихолиқов ҳам тўп тепиб келмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика