Latest news

16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  2 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  12 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  40

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО) News

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО)

Бугун бир ой давомида бешта минтақа бўйлаб ўтказилган Самарқанд вилоят ҳокими кубоги ўз якунига етди.
СВВАКИУ стадиони турнирнинг финал учрашувига мезбонлик қилди. "Динамо" ёшлари ва "Шердор" финалга етиб келди. Финалга хос кўтаринки руҳда ўтган якунловчи учрашувда "Динамо" ёшлар жамоаси пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.
Ўйиннинг боши бироз секинлик билан боришига қарамай 38 дақиқада биринчи лига вакили "Шердор" жарима майдончаси ичида қўполликка йўл қўйди ва бош ҳакам иккиланмай дарвоза томон пенальти белгиланди. Белгиланган пенальтини Муҳаммад Ражабов аниқ амалга оширди ва биринчи бўлимни шу ҳисобда якунланишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда "Шердор" устунликка эга бўлди ва 68 дақиқада Нурбек Сафаровни аниқ пасини Турғун Қобилов дарвозабон устида ошириб дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва пенальтилар сериясига ўтилди. Омад лотoриясида "Динамо" ёшлари ғалаба қозонди.

Самарқанд вилоят ҳокими кубоги-2014
Финал. "СВВАКИУ" стадиони. 18.03.2014

"Динамо" (ёшлар) - "Шердор"  1:1 (1:0) (пен 6:5)
Голлар: 1-0 Муҳаммад Ражабов (38 пен) - 1-1 Турғун Қобилов (68)
Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдусалимов, Георгий Адамян - Анвар Носиров, Турғун Қобилов, Шерзод Камолов
Ҳакамлар: Н. Мешков, Ш.Камаров, С. Ҳакимов, Ғ. Ҳамидов
Назоратчи: Рустам Истамов

"Динамо" (ёшлар): Умид Низомов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Лақаев, Бунёд Исроилов, Акбар Сиддиқов, Жасур Азимов, Муҳаммад Ражабов, Георгий Адамян, Саддам Боймаматов, Ислом Шарипов, Ислом Ҳамидов
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ойбек Туропов, Баҳодир Жониев, Ҳаитмуродов Абдураимов, Ҳаким Аламхонов, Шаҳбоз Ғоипов, Холмумин Давронов

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Санжар Акрамов, Анвар Носиров, Убайдулло Набиев, Шерзод Камолов, Дилшод Турсунов, Озод Турсунов, Нурбек Сафаров, Турғун Қобилов, Миржалол Лақаев, Ислом Сапаров
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов, Ғолиб Сарибоев, Бердиёр Абдурашидов, Шоҳруҳ Исломов, Муҳаммад Муродов, Амир Аминжонов, Ойбек Эшбоев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика