"Динамо": Янги футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди
01 aug 2016 11:46
News
"Динамо": Янги футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди
«Динамо» футбол клуби қароргоҳида Олий Лига назоратчиси Элбек Мусаев ФИФАнинг янги ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказди.
Клуб қароргоҳида ташкил этилган ушбу семинарда «Динамо» жамоаси мураббийлари, футболчилар иштирок этиб, ПФЛ инспектори Элбек Мусаев янги қоидалар билан уларни таништириб ўтди. Ўзбекистон футболида келаси мавсумдан кучга кирадиган ушбу қоидаларга футболчиларни тайёрлаб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда, тўпни қўл билан ўйнаш, сўнгги умид қоида бузилиши, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш, симуляция ва бошқа ўзгаришлар хусусида футболчиларга маълумотлар берилди. ПФЛ назоратчиси турли ҳолатлар юзасидан футболчиларнинг фикрини тинглаб, вазиятларни тушунтириб ўтди. Клуб аъзолари бу борадаги саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Link :
Source : fcdinamo.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments