Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди News

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этган, ҳозирда ОФК Кубогида қатнашаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўтган мавсум “Динамо” мухлисларига бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, ҳозирда Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. ОФК Кубоги баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон чемпиони 15 март куни “Сурхон” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу сафар “Динамо”га қарши майдонга тушди.

Кутилганидек шиддатли ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувнинг 44-дақиқасида самарқандлик 24 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаровнинг душанбеликларнинг сербиялик посбони Никола Стошич дарвозасига киритган голи Самарқанд жамоасига ҳисобда устунликни тақдим этди.

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев таркибни тўлиқ ўзгартириб, бошқа футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Иккинчи бўлимда ҳам Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Санжар Баротовларда ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди, аммо таблодаги натижа ўзгармади – 1:0. “Динамо” ўртоқлик учрашувида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

18 март (душанба)

Назорат учрашуви. Тошкент.

«ДИНАМО» - «ИСТИҚЛОЛ» (Тожикистон) - 1:0

Гол
: Амиржон Сафаров, 44

«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Низомжон Норов, Воҳид Шодиев, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Шоҳруҳ Раимов, Максимилиан Фомин, Сирож Ҳамроев, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Санжар Баротов, Қадамбой Нурметов.

«Истиқлол» (Тожикистон): Никола Стошич, Алексей Ларин, Искандар Жалилов, Ахтам Назаров, Жалил Кимсанов, Алишер Жалилов, Фатхулло Фатхуллоев, Муҳаммаджон Разимов, Комрон Турсунов, Михайло Сакич, Руслан Корян.

Захира: Рустам Ятимов, Амирбек Жўрабоев, Шаҳрам Сулаймонов, Юрий Саломка, Муҳаммад Ҳакимзода, Сорбон Ғиёсов, Бахтиёр Қаландаров, Шаҳром Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси Суперлига 2-тури доирасида 30 март куни Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика