Latest news

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

«Динамо»: Тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида News

«Динамо»: Тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида

Олий лига жамоалари қаторида Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа мавсум тайёргарлигини дастлаб Самарқандда бошлаган бўлса, иккинчи босқич йиғини 15-30 январь кунлари Тошкентда ўтказилди. Навбатдаги йиғин олдидан, жамоамиз бош мураббийи тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

ТАЙЁРГАРЛИК

- Равшан Акмалович, якунланган йиғиндан кўзлаган режаларингиз амалга ошдими?


- Тайёргарлигимиз режа асосида давом этмоқда, десам ҳам бўлади. Кўзлаганимиздек, иккинчи йиғин доирасида тўртта назорат учрашувларини белгилагандик ва ушбу баҳсларда жамоанинг янги футболчиларини синовдан ўтказиш билан бирга таркибнинг шаклланишига ҳам жиддий эътибор қаратдик. «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Бухоро» ва «Олмалиқ» клубларига қарши тўп суриб икки дуранг, икки мағлубият қайд этган бўлсакда, энг асосийси жамоанинг тайёргарлигига катта урғу бердик. Чунки, бундай ўйинларда натижа эмас, энг аввало тайёргарлик муҳим ўрин тутади.

- Демак, якунланган йиғиндан кўнглингиз тўлди дейиш мумкин, шундайми?


- Мавсум олди йиғинлар давомида ҳар бир мураббий футболчисининг жароҳат олишидан хавфсирайди. Афсуски, буни биз ҳам четлаб ўтолмадик. Таркибдаги айрим футболчиларимизнинг жароҳат олганликлари сабабли уларни тўлиқ синовдан ўтказа олмадим. Азамат Бобожонов, Абдулла Набиев сингари футболчиларимиз эса жароҳатлари боис Тошкентдаги йиғинимизда иштирок эта олишмади. Жароҳат олган ўйинчиларимизнинг тезроқ сафга қайтишларини кутаяпман. Мана шу жиҳатни айтмаганда йиғиндан кўнглим тўлди.

ҒУЛОМ УРУНОВ ҲАҚИДА

- Таркибга янги келган футболчиларнинг тақдири қандай кечади?


- Мавсум олдидан сафимизга қўшилган футболчилардан яримҳимоячилар Алишер Маҳмудов ва Самандар Шодмоновларга жавоб бердик. Қолган футболчилар эса ҳозирча жамоа билан бирга тайёргарлик кўришмоқда.

- «Пахтакор» сафидан келиб қўшилган Ғулом Урунов янги мавсумни Самарқандда бошлайдими?

- Fулом Уруновни жуда яхши билганим ва катта ёрдами тегишига умид қилган ҳолда уни ижара асосида таклиф қилдик. Урунов борасида «Динамо» «Пахтакор» билан деярли келишувга эришган. Энди футболчининг ўзи билан келишувга эришсак, Урунов мавсумни «Динамо»да бошлайди.

ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР БОРАСИДА

- Молдова терма жамоаси ҳужумчиси Анатолий Дорош ҳақида нима дея оласиз? Легионер «Динамо»да қоладими?


- Ушбу футболчи 28 январь куни сафимизга қўшилди. 2-3 кунлик йиғинда ҳам молдовалик ҳужумчининг тажрибали эканлиги яққол кўриниб турди. Унинг Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ўтган йили терма жамоаси сафида Европанинг кучли термаларига қарши майдонга бежизга тушмаганлиги аниқ. Мингафсуски «Олмалиқ»га қарши сўнгги ўйинимиз олдидан легионер жароҳат олди ва шу боис назорат баҳсида ҳам ўзини кўрсатишга қийналди. Унга ҳозирча жавоб берган бўлсакда, вақт ўтиб жароҳатидан қутилса бундай тоифадаги ҳужумчини сафимизда кўришдан хурсанд бўлардим.

- Мавсум бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. Айтингчи, энди таркиб ҳозирги футболчилар билан шакллантириладими ёки ҳали янги ўйинчилар жалб этиладими?


- Мақсадим - биринчи навбатда ўтган йилги таркибни сақлаб қолиб, уларнинг сафига яна 3-4 нафар янги футболчилар ва ёшларимиз билан жамоани имконқадар мукаммалаштириш. Яширмайман, кўз остимга олиб қўйган янги футболчилар бор. Аммо уларнинг сафимизга қўшилиши борасидаги саволга жавоб беришга ҳали вақт бор. Бу борада клуб раҳбарияти қарор қабул қилади.

МУРАББИЙЛАР ШТАБИ

- Ёрдамчингиз Владимир Андреев жамоани тарк этди. Энди мураббийлар штаби қандай кўриниш олади?


- Менга ҳозирда ёрдамчим Игорь Ремнёв ва дарвозабонлар мураббийи Алишер Латиповлар ёрдам беришмоқда. Клуб раҳбариятига мурожаат этиб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахасис лозимлиги таклифини киритганман. Жамоамиз ёшлар мураббийи бўлиб эса яна бир маҳаллий мутахасис – Камо Газаров фаолият бошлади. Ушбу мураббийлар билан бирга ишлаймиз.

РЕЖАЛАР


- Навбатдаги йиғин қачон бошланади? Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- 2 февралдан бошлаб Самарқанддаги қароргоҳимизда учинчи йиғинга киришдик. Бир ҳафта давом этадиган ушбу йиғинда асосий эътибор ташкилий масалаларга қаратилади. Хусусан, бир қатор футболчиларимиз билан шартнома имзолаймиз. Таркиб борасида аниқликлар киритамиз. Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса яна Тошкентда йиғин бошлаб, ПФЛ Кубоги ва назорат баҳслари орқали сўнгги тайёргарлик ишларини олиб борамиз. Март ойи бошида, чемпионат бошланишидан бир ҳафта олдин эса Навоий ёки Бухорода маҳаллий жамоалардан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни ўйлаб турибмиз. Бу дастлабки тур - Қаршидаги «Насаф» билан ўйиндан олдин сўнгги тайёргарлигимиз бўлади.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика