Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

"Динамо" - "Сўғдиёна" 2:0 Матнли трансляция News

"Динамо" - "Сўғдиёна" 2:0 Матнли трансляция

Самарқандда "Динамо" ён қўшниси Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
Ушбу баҳсни матнли трансляцияда кузатиб боринг.

 9-тур.
16 май (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)  2:0
ГОЛЛАР:
1:0 Азиз Ибрагимов (15),2:0 Азиз Ибрагимов(79)

Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вил.)
Назоратчи:С. Нажафалиев (Ташкент).
Огоҳлантиришлар:Акбар Саттаев (33), Жасур Ҳакимов (43), Павел Смоляченко (54), Санжар Рашидов (64), Элёр Орипов (80), Санжар Рихсибоев (90), Акмал Холмуродов (90).

"Динамо":27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров, 9.Павел Смольяченко, 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов (с), 26.Комил Шарофутдинов (4.Бунёд Исроилов 80), 29.Маъруфжон Муродов (95.Фирдавс Абдусалимов  78), 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев.
Захира:25.Муҳиддин Худоёров, 17.Жасур Азимов, 19.Ислом Шарипов, 22.Муроджон Тўйчибоев, 23.Тимур Шарипов,.

"Сўғдиёна":31.Михаил Спиридинов, 3.Илҳом Комилов (c), 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев (28.Санжар Рихсибоев 80), 7.Санжар Рашидов, 9.Анвар Ражабов (6.Собир Ҳамидов  67), 10.Жасур Ҳакимов (13.Элёр Жаҳонов  62), 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов, 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқим Тошматов.
Захира:1.Михаил Наумов,  8.Суҳроб Қобилов, 20.Вусол Магерамов, 23.Бобур Қосимов                 

Учрашув шу ҳисобда "Динамо"нинг ғалабаси билан якунланди.

90+1*   Илҳом Комилов иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди.

90* Санжар Рихсибоев ва Акмал Холмуродов огоҳлантирилди.

89*  Комил Шарофутдинов ўрнига майдонга Бунёд Исроилов тушди.

88*  "Сўғдиёна" катта куч билан олдинга ўтишга интилмоқда. "Динамо" ҳимояда бехато ўйнамоқда.

80*  Элёр Орипов огоҳлантирилди.

80* Акбар Саттаев ўрнига майдонга Санжар Рихсибоев тушди.

79*  ГООЛЛ. 2:0. Николай Чиповни жаримадан узатган тўпини Азиз Ибрагимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

78*  Маъруф Муродов ўрнига майдонга Фирдавс Абдусалимов тушди.

74*  Санжар Рашидовнинг зарбаси дарвозанинг ён тўсини тўрига тегди.

70* Ҳамидов, Тошматов ва Абдураҳмонов уч марта пеналти ишлаш учун жарима майдончаси ичига ўзини отди. Агишев бу вазиятларга эътибор ҳам қаратмади.

69* Чиповнинг жарима зарбасини Муаффаров қайтаришга эришди.

68* Абдураҳмонов бирга-бир вазиятда чиқиб бораётган бир вақтда Маматказин ишончли ўйнади.

67*  Анвар Ражабов ўрнига майдонга Элёр Жаҳонов тушди.

64* ОГОҲЛАНТИРИШ: Сардор Рашидовни укаси Санжар Рашидов огоҳлантирилди.

62*  Жасур Ҳакимов ўрнига Собир Ҳамидов майдонга тушди.

56*  Музаффар Музаффаровни тўп учун курашда боши ёрилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.

55* ХАВФЛИ ВАЗИЯТ !   Жасур Ҳакимовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

54*  ОГОҲЛАНТИРИШ: Павел Смоляченко огоҳлантирилди.

49* Отабек Зокиров қанотдан кириб бориб жарима майдончаси ичига пас оширди. Бу ерда эса майдон эгаларидан ҳеч ким ким йўқ.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди. 1:0 "Динамо" ҳозирча ҳисобда олдинда.

43*  ОГОҲЛАНТИРИШ:  Жасур Ҳакимов эса яна бир бор жарима майдончаси ичида пеналти ишлаш учун симуляция ишлатди. Ҳакам энди Ҳакимовни огоҳлантирди.

42*  Тошматов жарима майдончаси ичида жуда "чиройли" симуляция ишлатди. Ҳакам вазиятга эътибор ҳам қаратмади.

38*  Чипов жарима зарбасини жуда чиройли тарзда амалга оширди. Ибрагимовнинг бошига тўп озгина етмади.

33* ОГОҲЛАНТИРИШ: Акбар Саттаев рақибга нисбатан қўполлик учун огоҳлантирилди.

29*  Музаффар Музаффаров жарима зарбасини жуда чиройли амалга оширди. Мельничук маҳорат кўрсатди ва тўпни майдондан чиқиб юборишга эришди.

28*  Отабек Зокиров учинчи марта тўпни оддий вазиятда олдириб қўйди.

24*  "Сўғдиёна" асосан майда паслар билан ўйин ташкил этмоқда. Ражабов, Ҳакимов, Абдураҳмонов ҳужум ташкил этишда иштирок этмоқда.

18*  Элёр Орипов қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни ортга қайтаришда биринчи тўпга "Динамо" футболчиси етиб келди. Дарвозабон бу хатони ёпди. Бурчак зарбасида эса Зокиров  нима қилганини тушуниш қийин.

15*  ГООЛЛ. 1:0 "Динамо" ҳисобни очди.
Азиз Ибрагимов маҳорати эвазига ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозани ишғол этди.

12*  ХАВФЛИ ВАЗИЯТ !
Отабек Зокировнинг зарбасини дарвоза тўпини қайтарди.

8*
  Ҳакимовни зарбасини Холмуродов майдон ташқарисига чиқиб юборди. Бурчак тўпини эса Тошматов хато амалга оширди.

6*  Акбар Саттаев Отабек Зокировни ўтказиб юборди. Бу хатодан Зокиров фойдалана олмади. Тўпга биринчи дарвозабон етиб келди.

3*  Биринчи ҳужум меҳмонлар томонидан ташкил этилди. Муқим Тошматов тезликда жарима майдончаси ичига кириб борди ва зарба берди. Бироз ноаниқ.

0*  Тўпни майдон марказидан мезбонлар бошлаб берди.

*  Бугун "Динамо" ҳам , "Сўғдиёна" ҳам бир хил кўк рангли либосда майдонга тушишган.

*  Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйинга ҳамма шай !

*  Яна бироздан сўнг "Динамо" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги баҳсга старт берилади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика