Latest news

18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   0 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  3 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  1 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  2 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди News

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши ўтказган «Динамо» жамоаси Самарқандга ғалаба билан қайтди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-Лигасига чиқиш учун курашган Актау шаҳрининг «Каспий» клуби Қозоғистон Биринчи Лигасининг етакчи клубларидан бири саналади. Тошкентдаги йиғин доирасида ушбу жамоалар ўзаро ўйинда майдонга тушишди ва қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида «Динамо» сафида кўрикдан ўтаётган 21 ёшли молдовалик ҳимоячи Раду Рогак томонидан киритилган гол якунда жамоага Қозоғистон клуби устидан ғалаба келтирди, 1:0.

Шу куни жамоа сафида кўрикда бўлган янги футболчилар Фаррух Шотурсунов ва Дамир Низановлар майдонга тушишди.

Бир ҳафта давомида Тошкентда мавсум олди иккинчи йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси ушбу баҳсдан сўнг Самарқандга қайтди.



Назорат учрашуви. Тошкент

24 февраль (жума)

«ДИНАМО» - «КАСПИЙ» (Қозоғистон) – 1:0

Гол:
Раду Рогак, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Раду Рогак, Илҳом Комилов, Комил Шарофутдинов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дамир Низанов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов, Темур Файзуллаев, Фаррух Шотурсунов.

Олий Лиганинг 1-тури доирасида 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўладиган «Динамо»чилар ўйинга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳда олиб боришади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика