Latest news

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

“Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади News

“Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган катта танаффусдан унумли фойдаланган “Динамо” ва “Қизилқум” жамоалари Самарқандда ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Баҳс гарчи ўртоқлик мақомида бўлса-да, учрашув анча кескин курашларга бой ўтди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Баҳодир Насимовнинг узатмасини Шоҳруҳ Абдураҳмонов “Қизилқум” дарвозасига киритиб, ҳисобни очди, 1-0.

Танаффусдан кейин Тачмурод Агамуродов сингари Ҳамиджон Актамов ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Тенгкурашлар остида кечган иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида бош ҳакам “Динамо” дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган навоийликларнинг грузиялик легионери Мате Ватсадзе 11 метрлик нуқтадан Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол этди, 1:1. Учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд.

15 ноябрь (жума)

“Динамо” – “Қизилқум” – 1:1

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 31 – Мате Ватсадзе 80 пенальти.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Аббос Шодмонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Миржамол Қосимов, Ҳумонюн Абдуалимов, Стивен Лустица, Лаша Тотадзе, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика