Latest news

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими? News

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими?

Олий Лига 18-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Жума куни «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида «Пахтакор»га қарши саф тортади.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам жуда зарур. «Динамо» иккинчи даврани мағлубият билан («Металлург» ва «Шўртан») бошлаган бўлса, Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» Навоийдан дуранг билан қайтиб, Тошкентда «Нефтчи»га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0.

18-тур олдидан «Динамо» турнир жадвалида айни дамда 19 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, «Пахтакор» 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонадан ўрин олган. «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққан бўлса, «Пахтакор» кубок баҳсларидан чиқиб кетган.

СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ…

«Динамо» жамоаси сафидаги бир қатор футболчилар ўз вақтида «Пахтакор» сафида тўп суришган. Жумладан, Темур Жўраев, Алексей Николаев, Фарҳод Тожиевлар ўз вақтида пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлишса, черногориялик Аднан Ораховац сўнгги уч мавсумни ушбу клуб сафида ўтказаётганди. «Пахтакор»дан ижара асосида ўйнаётган Саиджамол Давлатжонов бу турда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

«Пахтакор» етакчиларидан бири Жамшид Искандеров эса «Пахтакор»гача Олий Лигадаги дебютини айнан «Динамо»да нишонлаб, Самарқандда фаолият юритган. Шунингдек, Достон Ибрагимов ҳам ўтган мавсумни айнан «Динамо» сафида ўтказиб, бу йил «Пахтакор» сафида ҳаракат қилмоқда.

ЎЙИН РАВШАН ЭРМАТОВГА ТОПШИРИЛДИ

«Динамо» - «Пахтакор» учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади.

Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК КИМДА?

«Динамо» ва «Пахтакор» жамоалари Олий Лига тарихида ҳозирга қадар 45 бор куч синашишган. 35 учрашувда «Пахтакор», 6 ўйинда «Динамо» устун келган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 92:23 га тенг, меҳмонлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Пахтакор» 109 очкога эга бўлган бўлса, «Динамо» 22 очкони қўлга киритган.

«Пахтакор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. Бу 2015 йилда қайд этилган. «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

«Динамо» 6 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқанда мағлуб эта олмаяпти. Кўрамиз, биринчи даврада 16 йиллик нохуш анъанани бузган «Динамо» энди 6 йиллик нохуш анъанага чек қўя олармикан…

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:

07.06.2015 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
26.04.2014 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР…
«Динамо» ўз майдонида бўлиб ўтган 22 та ўйиннинг 4 тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 14 бора уч очко билан қайтган. «Динамо» 2010 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқандда мағлуб эта олмай келмоқда.

СЎНГГИ ЎЙИН: «ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 0:1
Жамоаларнинг сўнгги ўйини жорий мавсумнинг 3-турида Тошкентда ўтганди. 12 март кунги баҳсда Самарқанд жамоаси 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйиб, сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этиб қайтганди. Ўшанда «Динамо» жамоасини пешқадамга айлантирган голга 88-дақиқада Раду Рогак муаллифлик қилганди.

АНОНС:
Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Учрашув стадиони:
«Динамо» Марказий ўйингоҳи.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00
Ўйин чиптаси нархи: 7 000 cўм.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика