Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  0 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  4 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

"Динамо" ўз дарвозасига иккита гол урган Қўқондаги очилиш учрашуви таассуротлари News

"Динамо" ўз дарвозасига иккита гол урган Қўқондаги очилиш учрашуви таассуротлари

Суперлига 11-турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди.

Мазкур турда замонавий кўринишга эга бўлган Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ушбу мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Стадионга учрашув бошланишидан бир соат аввал етиб бордик. Бу вақтда стадионга мухлислар ташрифи бошланган, марказий секторлар футбол мухлислари билан тўлиб бўлганди.


Айни вақтда "Марказий" ўйингоҳда ҳар икки жамоа вакиллари учрашувдан олдинги чигалёзди машғулотларини олиб бормоқда эдилар.



"Динамо" жамоаси вакилларининг машғулот жараёни



"Қўқон-1912" жамоаси вакилларининг машғулот жараёни

Учрашувдан олдин таниқли эстрада хонандалари ва маданият ходимлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.


Мавсумнинг очилиш маросимини очиб бериш учун Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов сўзга чиқиб, барчага самимий тилакларини билдириб ўтди.


Шундан сўнг бутун стадион узра давлатимиз мадҳияси янгради ва расман Қўқон шаҳрида Суперлига янги мавсумига старт берилди.



"Динамо" жамоаси асосий таркиб футболчилари.Чопаётган журналистларни кўрдингизми? Улар учрашувларда мана шундай ҳаракат қилишади.



Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этган қўқонликлар рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун қулай имкониятларга эга бўлдилар. Ўз навбатида "Динамо" жамоаси ҳам тезкор қарши ҳужумлари билан мезбонлар дарвозаси яқинида хавфли вазиятларни вужудга келтира бошладилар. 8-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятни юзага келтиришди. Биринчи бўлим 20-дақиқасида мезбонлар стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ушбу вазиятда жарима майдончасига оширилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси Бобур Қосимов тасодифан ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
23-дақиқага келиб учрашувни бошқариб бораётган Темур Тўхтасинов жарима майдони ичига ёриб кираётган Миркомил Лоқаевни йиқитишганлиги учун мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Белгиланган пенальтини эса самарқандликларнинг 7-рақамли футболчиси Жасур Азимов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 28-дақиқасида бош ҳакам яна мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва яна ўша Жасур Азимов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу тариқа самарқандликларнинг ғалабаси билан якунига етди.


Танаффус вақтида стадионда мухлисларга яратилган шароитлар билан қизиқдик. "Марказий" ўйингоҳнинг турли жойларида мухлисларга тамадди қилиб олишлари учун савдо объектлари фаолияти йўлга қўйилган, умуман олганда ОАВ вакиллари ва расмий шахсларга ҳавас қилгудек даражада шароит яратилганди.


Шунингдек бўлимлар оралиғидаги 15 дақиқалик танаффус вақтида "Қўқон-1912" футбол клубининг ёш футболчиларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.



Иккинчи бўлим мезбонлар учун омадли бошланди. Бу сафар ҳам “Динамо” футболчилари ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди. Бу галги автогол муаллифи – Миркомил Лоқаев бўлди.




Учрашувнинг 79-дақиқасида “Динамо” посбони маҳорат кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Бу вазиятда мезбонлар футболчиси Суҳроб Бердиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган мезбонлар кўплаб имкониятларга эга бўлишган бўлса-да, вазиятлар самарасиз якунланди. Учрашув шу тариқа 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунига етди.



Мухлислар ташрифи

Шу куни стадионга учрашувни томоша қилиш учун жами 5156 нафар мухлис ташриф буюрди. Улар бутун ўйин давомида ўз севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб турдилар.


Суперлига. 11-тур

“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2 (1:2)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шохруҳ Саид.
Голлар: Бобур Қосимов (20 автогол), Миркомил Локаев (46 автогол), - Жасур Азимов (24 пен, 28 пен)
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов (22. Шахбоз Эркинов – 62), 10. Қувондиқ Рўзиев (17. Бехруз Садиллоев – 73), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов – 46), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 16. Жасур Ҳасанов.
“Динамо”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аламхонов, 7. Жасур Азимов, 11. Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров – 46), 16. Бобур Қосимов, 21. Дамир Темиров (20. Сирож Ҳамроев -71), 23. Сардор Эминов (9. Низом Норов – 90), 24. Жасур Ўринов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 34. Шохрухбек Абдураҳмонов.
Захира: 12. Шоҳжаҳон Эшбўтаев, 5. Аваз Агалиев, 14. Воҳид Шодиев, 19. Санжар Баратов, 28. Обид Ҳакимов, 44. Дилмурод Каримов.



Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика