Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  8 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  29 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди News

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди

Суперлиганинг 7-тури доирасидаги "Динамо" - "Нефтчи" учрашуви бошқа куни ўтказилади.

Шу йилнинг 23 апрель санасидан май ойининг биринчи ўн кунлигига қадар Самарқанд шаҳрига олий мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган, деб маълум қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага йўллаган мактубида. Хатда Суперлига 7-туридан ўрин олган "Динамо" — "Нефтчи" учрашуви санасини ўзгартириш сўралган. 

Мазкур беллашув 25 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди. Эндиликда Самарқанд шаҳрида бу учрашувни ўтказиш имконияти камроқ эканлигидан келиб чиқиб, у Лига тақвим режасидан захира куни сифатида ўрин олган июль ойининг дастлабки кунларидан бирида ўтказилади. Беллашувнинг аниқ санаси Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 21 май куни ўтказилади. 22 май куни эса мусобақанинг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. Суперлиганинг 13-15-тур учрашувлари саналари қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилинади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика