Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  5 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  71 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди News

«Динамо» Наврўз дастурхонига таклиф этилди

Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам юртимизда умумхалқ байрамига айланган.

Халқимизнинг энг севимли айёмларидан бўлмиш ушбу байрам муносабати билан Олий Лига стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоаси Самарқанд вилоят раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали ўтган Наврўз дастурхонига таклиф этилди.

«Динамо» футбол клуби, вилоят футбол федерацияси ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтган байрам тадбирида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Худойбердиев Шунқор Фармонович, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Раҳимов Воҳид Санақуловичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларини омадли бошлаган «Динамо» жамоасини Наврўз айёми билан табриклаб, Самарқанд вилояти аҳлини хушнуд этишда давом этишларини тилади ва ўз ўрнида вилоят раҳбарияти клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда таклиф этилган 1994 йилги Осиё Ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов ҳам сўзга чиқиб, Наврўз байрами билан барча йиғилганларни табриклаб, жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилади.

Байрамона руҳда ўтган Наврўз байрамида самарқандлик эл суйган санъаткорлар ўз қўшиқлари билан даврага янада кўтаринки кайфият бахш этишди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика