Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  0 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  22 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  6 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  98 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

"Динамо": Наумов, Холиқов, Ҳайдаров, Бобожонов келди News

"Динамо": Наумов, Холиқов, Ҳайдаров, Бобожонов келди

Tags :  Динамо
Ўзбекистон Кубоги ва Биринчи Лига учрашувларига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқанддаги қароргоҳда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Маҳаллий мураббий Учқун Қобилов қўл остида ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда янги футболчилар ҳам тайёргарликка зўр беришган.

Жумладан, жамоа таркибида маҳаллий футболчилардан Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов, Омад Тайлоқов, Лазиз Нуриддинов, Миркомил Локаев, Рустам Тоштурдиев, Жонибек Кўчимов ва яна бир қатор ёш футболчиларни кўриш мумкин.

Шунингдек, «Динамо» сафида 2013-2014 йилларда тўп сурган Азамат Бобожонов ҳам яна собиқ клуби сафига қайтди. Қорақалпоғистонлик 28 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказганди.

Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» клуби шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов ҳам «Динамо» таркибига келиб қўшилган. 2010 йилги Олий Лиганинг энг яхши тўпурари жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Жамоа йиғинида бўлган яна бир футболчи Фаррух Ҳайдаров ҳам «Динамо»га Навоийнинг «Қизилқум» клубидан келиб қўшилди.

«Машъал», «Насаф», «Сўғдиёна» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган тажрибали дарвозабон Михаил Наумов ҳам айни дамда жамоа билан бирга. Ўтган мавсумни «Оқтепа» клуби сафида ўтказган посбон янги мавсум олдидан «Динамо» сафида кўрикдан ўтмоқда.

Жорий мавсумдаёқ Олий Лигага қайтишни мақсад қилган «Динамо» клуби ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоа аъзолари яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтишгач, назорат учрашувларига киришишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика