Latest news

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  49 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  50 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими? News

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими?

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсни “Динамо” ўз майдонида чемпионат пешқадами “Локомотив”га қарши ўтказади.
Шу пайтгача 9 очко жамғарган “Динамо” 12-ўринда, 24 очко йиққан “Локо” эса биринчи ўринда бормоқда.

Чемпионатни ҳар ҳолда ёмон бошламаган “Динамо” нима учуyдир охирги пайтларда мағлубиятлар ўчоғидан чиқолмай қолди. Не ажабки, жамоа кетма-кет бешта учрашувда мағлуб бўлди: ўз майдонида “Пахтакор” ва “Машъал”дан, сафарда “Қизилқум”, “Олмалиқ” ва “Нефтчи”дан енгилди. Албатта, бу мағлубиятлар оқибатида Равшан Ҳайдаровнинг боши анча қотгани турган гап. Эҳтимол жамоада руҳий тушкунлик юзага келган бўлишиям мумкин.

Умуман олганда, “Динамо” уй учрашувларида бир марта зафар қучди: иккинчи турда “Металлург” устидан. “Локомотив” эса ҳозирча чемпионатдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Жамоа сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаганидан бери кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозонди. Вадим Абрамов шогирдлари ҳозирги вақтда ўз ўйинларини топиб олишган деса бўлади. “Локомотив” сафарда фақат “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, қолган рақибларини эса мағлубиятга учратди.

Бундан кўриниб турибдики, бугун “Динамо”га осон бўлмайди. Албатта, “Динамо” кетма-кет олтинчи мағлубиятни қабул қилиб олмаслик учун ҳаракат қилиши турган гап. “Локомотив” эса “Бунёдкор”нинг кечаги дурангидан сўнг амалдаги чемпион билан орадаги фарқни узайтиришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика