Latest news

11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  17 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  98 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди News

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Шўртан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси сафарда Асрор Алиқулов шогирдлари устидан ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимда Тимур Ҳакимов томонидан очилди. Унинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган самарқандлик ёш яримҳимоячи Акмал Козимов иккинчи голни киритган бўлса, ўйин охирида жамоамизнинг украиналик форварди Михайло Удод 3-голга муаллифлик қилди. Учта голга жавобан ғузорликлар фақат битта гол билан жавоб бера олишди – 1:3.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» таркибида самарқандлик ҳимоячи Ғолиб Сарибоев майдонга тушди. У ўтган мавсумни «Турон» сафида ўтказган эди.

«Динамо» жамоаси бугун Ғузордан қайтиб, эртадан тайёргарликни яна Самарқандда давом эттиради.

24 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Ғузор.
«Шўртан» - «Динамо» - 1:3
Голлар:
- Тимур Ҳакимов 27, Акмал Козимов 68, Михайло Удод 90+1
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Дмитрий Сидоренко, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Михайло Удод, Темур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сирож Мелиев, Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Акмал Козимов, Сардор Эминов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика