Latest news

00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  0 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  2 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди News

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди

Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига грузиялик ҳимоячи Антон Толордавани таклиф этганди.

Футболчини дастлаб кўрикка чақирмоқчи бўлган “Динамо” футболчи келишидан аввал унга тузиладиган шартномани юборади. Футболчи эса ўз навбатида мазкур шартномани имзолайди. 

Сўнгра футболчи Ўзбекистонга келди ва 2024 йил 4 январ куни “Динамо” грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава билан бир йиллик шартнома имзолаганини эълон ҳам қилганди. Кейинроқ бу хабар клуб ижтимоий тармоқларидан негадир ўчиб кетган. 

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида 8 январда “Динамо” Тошкентда назорат учрашуви ўтказди ва “Локомотив” ёшлар таркибига қарши кечган ўйинда Антон Толордава майдонга тушади. Аммо у кўрсатган ўйин Самарқанд жамоаси мураббийлар штабига ёқмайди. “Динамо” 17-29 январ кунлари Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказади ва мазкур йиғинга кетиш олдидан ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган футболчига жавоб бериб юборилади. 

“Динамо” вакиллари футболчига дастлаб унга юборилган шартномада клубнинг муҳри ва раҳбари имзоси бўлмаганини ва шу сабабли ўша шартнома ҳеч қандай кучга эга эмаслигини билдиришади. Футболчи эса фақатгина кўрикка чақириш нияти бўлса, клуб унга нега шартномани ҳам жўнатганини, қолаверса шартнома клуб томонидан футболчига тақдим этилдими, демак у расмий кучга эга бўлишини билдириб, норози ҳолда ФИФАга мурожаат қилади. 

21 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси грузиялик футболчи Антон Толордава ҳамда “Динамо” жамоаси ўртасидаги иш юзасидан қарор чиқарди. Қарорга асосан клуб футболчига шартнома бир томонлама ассосиз бекор қилингани учун 22 минг АҚШ доллари тўлаши лозим. Қарор клубга етказилган кундан бошлаб 45 кун ичида унинг ижроси таъминлаши лозим. Йўқса клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда трансфер тақиқи белгиланади. 

Ёдингизда бўлса, “Насаф”да ҳам худди шундай ҳолат юз берган ва клубнинг нопрофессионал иш тутиши натижаси Қашқадарё клубига 100 минг долларга  тушганди. Умуман майдонга тушмай товон пули олган футболчи Абделае Диаките эди. “Насаф” 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Анталяда ўтказган. Туркия йиғинида франциялик Абделае Диаките кўрикдан ўтган. Диаките мураббийлар штабига мақул келмаган ва унга жавоб бериб юборилган. Бироқ футболчи ўзбек клубининг устидан ФИФАга арз қилган. Анталяда “Насаф” вакиллари Диакитега 1 йиллик шартнома таклиф этишган. Аммо, маълум муддатдан кейин битим бир томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Диаките эса ФИФАга арз қилган. Натижада клуб Абделаенинг ҳисоб рақамига 100 минг доллар атрофида маблағ ўтказиб бериши шарт, деб топилганди. Охир-оқибат “Насаф” клуби вакиллари Абделае Диаките билан тинчлик битими имзолаб, уни пулни бўлиб тўлашга рози қилишганди. Ўзбекистонга хатто қадами етмаган футболчи, клубдаги нопрофессионаллар туфайли жуда катта миқдорда товон олганди. 

Энди худди шундай иш “Динамо”да ҳам такрорланмоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика