Latest news

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

"Динамо": "Бухоро"га ютқаздик, эртага "Обод" билан ўйнаймиз News

"Динамо": "Бухоро"га ютқаздик, эртага "Обод" билан ўйнаймиз

Тошкентда йиғин ўтказаётган «Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафарги рақиб Улуғбек Бақоев бошчилигидаги «Бухоро» клуби бўлди.

Ўртоқлик учрашувида Илҳом Шарипов сингари, Улуғбек Бақоев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ҳар икки бўлимда турли хил таркиблар кўрикдан ўтказилди.

Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги таркиби ўйин давомида яхши ҳаракат қилиб, дастлабки таймни ўз фойдасига ҳал қилди. «Навбаҳор» ва «Андижон» сафидаги ўйинлари орқали танилган, куни кеча «Динамо» сафига келиб қўшилган тезкор ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очди, 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар бир қатор ўзгаришларни амалга ошириб, деярли бошқа таркибни майдонга туширишди. Бу ўзгаришлар «Бухоро» жамоаси фойдасига ишлади. Ҳозирда «Бухоро» сафида бўлган «Динамо» жамоасининг собиқ футболчилари Иван Нагаев ва Санъат Шихов иккинчи бўлимда биттадан гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатишди, 1:2.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

6 февраль (душанба)

«ДИНАМО» - «БУХОРО» - 1:2 (1:0)

Голлар
: Абдумалик Абдуллаев (1-бўлим) - Иван Нагаев, Санъат Шихов (2-бўлим.)

«Динамо»: Михаил Наумов, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Нуриддин Ҳасанов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Шуҳрат Муродов, Расулов, Лазиз Нуриддинов, Нурбек Сафаров, Темур Файзуллаев, Тимур Эргашев, Ислом Шарипов.

«Бухоро»: Эркин Жабборов, Александр Клецков, Миржамол Қурбонов, Тимур Кагиров, Бобир Амонов, Суҳроб Неъматов, Роббим Ҳасанов, Нозим Умуров, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Хуршид Олимов, Ислом Холиқов, Ориф Шамсиддинов, Бахром Нарзуллаев, Миржамол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Мирфайз Мухиддинов.

«Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 7 февраль сешанба куни «Обод» жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика