Latest news

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  12 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади News

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Тошкентда навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар Даврон Файзиев шогирдлари Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги “Бухоро” клубига қарши майдонга тушишди. Учрашувда икки томон ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси вакиллари 14-дақиқада ҳисобни очишди. Ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхоновнинг бош билан йўллаган зарбаси Самарқанддан Қибрайга етиб келган мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди, 1:0.

Голдан кейин «Бухоро» жамоаси ҳам ҳужумкорликни оширди. Натижада 34-дақиқада ҳозирда “Бухоро” сафида тўп сураётган “Динамо”нинг собиқ футболчиси Достон Ибрагимов мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлимда икки мураббий ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Баҳс якунига қадар самарқандликлар сафидан Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Нозим Умуровларда, бухороликлар таркибидан Акром Баҳриддинов, Раҳматулла Бердимуродовларда ҳам ҳисобни ўзгартириш имконият бор эди. Тенгкурашлар остида кечган баҳс ўйинга мос натижа билан якунланди – 1:1.

«Динамо» жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этади.

Назорат учрашуви.

12 февраль (cешанба). Қибрай

“ДИНАМО” – “БУХОРО” – 1:1

Голлар: 
Ҳакимхон Аъламхонов 14 – Достон Ибрагимов 34.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Сардор Эминов, Обид Ҳакимов, Санжар Баротов, Воҳид Шодиев. 

«Динамо»: (2-бўлим): Акром Хўжаев, Отабек Нарзуллаев, Шерзод Жалилов, Жасур Уринов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Мирзакамол Камолов, Бобур Қосимов, Темур Шарипов, Қадамбой Нурметов, Нозим Умуров.

«Бухоро» (1-бўлим): Н.Ашурматов, А.Кулеша, Р.Очилов, Т.Шамсиддинов, Ж.Убайдуллаев, Б.Шодмонов, А.Жўраев, А.Собиржонов, Д.Ибрагимов, М.Муҳиддинов, А.Тўраев.


“Динамо”нинг 3 ва 4-йиғиндаги назорат учрашувларида қайд этган натижалари:

25 январь. Қибрай
“Металлург” – “Динамо” – 1:0

26 январь. Тошкент

“Бунёдкор” – “Динамо” – 2:1

1 февраль. Навоий
“Қизилқум” – “Динамо” – 2:3

2 февраль. Қарши
“Насаф” – “Динамо” – 0:0.

8 февраль. Тошкент.
“Бунёдкор” - “Динамо” – 1:2

10 февраль. Тошкент.
“Динамо” – “Қирон”(Қозоғистон) – 0:0
“Динамо” – “Машъал” – 0:0

12 февраль. Қибрай
“Динамо” – “Бухоро” – 1:1.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика