Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

«Динамо» - «Бунёдкор»: 3-уринишда ғолиб аниқланадими? News

«Динамо» - «Бунёдкор»: 3-уринишда ғолиб аниқланадими?

Олий Лига 22-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. «Динамо» жамоаси жорий йил ҳисобидан учинчи марта «Бунёдкор»га қарши саф тортади.

УЧИНЧИ УЧРАШУВ

Ушбу жамоалар 2017 йил ҳисобидан 3-марта тўқнаш келишмоқда. Олий Лига биринчи давра баҳсида Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки учрашуви доирасида «Бунёдкор» майдонида ўтган баҳсда ҳам дуранг – 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Ушбу учинчи тўқнашув Олий Лига иккинчи даврасидаги учрашув сифатида қайд этилаётган бўлса, олдинда ушбу клублар кубок ярим финали жавоб ўйинида ҳам ўзаро майдонга тушиб, финалчи номини аниқлашади. Кўрамиз, учинчи ўйинда ғолиб аниқланармикан?

УЧРАШУВНИ ТЎХТАСИНОВ БОШҚАРАДИ

«Динамо» - «Бунёдкор» учрашувини бошқариб бориш андижонлик ҳакам Темур Тўхтасиновга ишониб топширилди. Учрашув назоратчиси сифатида Гали Имомов ишлайди.

Олий Лига. 22-тур. 21 сентябрь (пайшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент)

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Тошкент), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Учрашув бошланиш вақти: 16:30.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Меҳмон жамоа «Бунёдкор» Олий Лига доирасидаги сўнгги беш учрашувдан 4 тасида ғалабага эришди, 1 ўйинда дуранг қайд этди.

«Динамо» эса иккинчи даврада ҳали ғалаба нималигини билгани йўқ. Жамоа сўнгги 5 учрашувдан учтасида дуранг, иккитасида мағлубиятга учради.

Олий Лига. «Динамо»нинг сўнгги 5 ўйини:

«Шўртан» - «Динамо» - 1:0

«Динамо» - «Пахтакор» - 0:0

«Навбаҳор» - «Динамо» - 1:0

«Динамо» - «Қўқон-1912» - 0:0

«Бухоро» - «Динамо» - 0:0

Олий Лига. «Бунёдкор»нинг сўнгги 5 ўйини:

«Бунёдкор» - «Олмалиқ» - 1:0

«Насаф» - «Бунёдкор» - 0:1

«Бунёдкор» - «Олмалиқ» - 2:0

«Қизилқум» - «Бунёдкор» - 3:3

«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 20-ТЎҚНАШУВ

Олий Лига тарихида «Динамо» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро бугунгача 19 марта тўқнаш келишган. Самарқанддаги ўйин 20-тўқнашув сифатида тарихда қолади.

Ўзаро учрашувларда статистика «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 15 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган.

Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 36:9. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 6, “Бунёдкор” эса 48 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:


12.10.2015 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:1

06.04.2014 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2

18.04.2013 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3

21.05.2012 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1

15.04.2011 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1

Факт…

«Бунёдкор» клуби «Динамо»га қарши сўнгги уч учрашувда ғалаба нималигини билмаяпти. Жамоаларнинг Самарқанддаги сўнгги ўйинида «Бунёдкор» 2015 йилда «Динамо» билан 1:1 ўйнаган бўлса, 2017 йилдаги Тошкентда чемпионат ва кубок доирасидаги баҳсларда ҳам 1:1 ва 0:0 натижалари қайд этилди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика