Latest news

01:45ПСЖ санкциялардан қўрқди  0 01:16"Бавария" "Реал"га ўтиши кутилаётган футболчига шартнома таклиф қилди  0 00:55Руд ван Нистелрой: "Келажакда МЮ бош мураббийи бўлишни истайман"  0 00:13Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жерардни, "Ал Насср" Лямушини мағлуб қилди  1 23:51Италия термасининг қайдномаси эълон қилинди  3 23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  12 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  2 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  2 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  11

"Динамо": Биринчи давранинг энг яхши футболчилари ким? News

"Динамо": Биринчи давранинг энг яхши футболчилари ким?

Tags :  Динамо
Биринчи Лигада дастлабки давра ўйинлари расман ўз ниҳоясига етди.

18-тур давом этган баҳсларда жамоалар 16 тадан ўйин ўтказишди. Давра якунларига кўра, «Динамо» жамоаси якка пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқариб турибди. Қуйида Самарқанд клубининг биринчи даврадаги натижаларини сарҳисоб қилдик.

ЛИГАДАГИ ЭНГ ЯХШИ КЎРСАТКИЧ

Кутилганидек, «Динамо» Биринчи Лиганинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Илҳом Шарипов қўл остидаги жамоа 16 ўйинда 14 ғалаба, бир мағлубият ва дурангга эришиб, 43 очко билан яккаҳокимлик ўрнатган. Тўплар нисбати 44-10 бўлиб, «Динамо» энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Жамоа кетма-кет 14 ўйиндан буён фақат ғалаба қозонмоқда. Жадвалда 2-3-ўринларни банд этган «УзДонгЖу» ва «Цементчи» жамоалари 36 ва 35 очкодан тўплашган.

ЭНГ ЯХШИ ТЎПУРАР – АМИРЖОН САФАРОВ

Самарқандлик 21 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров Биринчи Лиганинг жорий йилги кашфиётларидан бири бўлди. «Динамо» сафида Виктор Клишин ва Алишер Холиқов сингари тажрибали ҳужумчилар тўп суришсада, Амиржон Сафаров жамоанинг биринчи даврадаги энг яхши ҳужумчиси бўлди. Умумий 15 ўйинда майдонга тушган ёш ҳужумчи жамоасининг 11 та голига муаллифлик қилиб, энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У жамоасининг 25 фоиз голига муаллифлик қилди. Эътиборлиси, Амиржон асосан захирадан майдонга тушиб шунча гол уришга эришган. Яъни, у биринчи даврадаги 15 ўйинда умумий 625 дақиқа (44% ўйин вақти) давомида тўп суриб, ўртача ҳар 55 дақиқада гол урган. Ёш ҳужумчи иккинчи даврада ҳам ушбу сермаҳсулликни янада ошириш имкониятига эга. Энг кўп гол уриш борасида, Алишер Холиқов 13 ўйиндаги 619 дақиқада давомида 6 та гол урган бўлса, яримҳимоячилар Омаджон Тайлоқов ва Азамат Бобожоновлар 5 тадан голга муаллифлик қилишган.

ЭНГ ЯХШИ АССИСТЕНТ – ЖОНИБЕК КЎЧИМОВ

Жорий йилги мавсумнинг яна бир кашфиёти бу – Жонибек Кўчимовдир. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида тўп суриб, Темур Олимхўжаев қўл остида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Жонибек бу йил «Динамо»нинг асосий таркибидан ўрин олиб, голларга ассистентлик қилиш борасида анча фаоллик намойиш этмоқда. 18 ёшли тезкор яримҳимоячи 15 ўйинда умумий 1049 дақиқа тўп суриб, 4 та гол уриш билан бирга жамоадошларининг 8 та голига ҳаммуаллифлик қилишга эришди. Кўчимовнинг биринчи даврадаги умумий ўйин амалиёти 72 % га тенгдир. 18 ёшли футболчи иккинчи даврада натижаларини янада яхшилашига умид қилса бўлади.

ЭНГ КЎП ЎЙИН ЎТКАЗГАН ФУТБОЛЧИ – МИХАИЛ НАУМОВ

Биринчи давра давомида «Динамо» жамоасида энг барқарор ўйин намойиш этган футболчи Михаил Наумов бўлди. 31 ёшли тажрибали дарвозабон барча 16 ўйинда майдонга тушиб, 1391 дақиқа давомида дарвозасини қўриқлаган. 16 ўйиндаги максимал вақт 1440 дақиқа деб ҳисобласак, Наумов биринчи даврада 96 % фоиз вақт давомида майдонда бўлган. Бу «Динамо» жамоасидаги энг яхши натижадир. Михаил шунингдек, Биринчи Лигада энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон бўлиб турибди. У 16 ўйинда умумий 10 та гол ўтказиб юборган.

Энг кўп вақт давомидаги ўйин борасида кейинги учта ўринни «Динамо» ҳимоячилари банд этишган. Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаев 15 баҳсда 1308 дақиқа (90%) тўп суриб, жамоасининг 3 та голига муаллифлик қилган. 21 ёшли ҳимоячи Бунёд Исроилов – 16 ўйинда 1298 дақиқа (89%) тўп сурган бўлса, жамоа сардори Акмал Бозоров эса 15 ўйинда 1295 дақиқа (89%) давомида жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

ЭНГ ЁШ ВА ЭНГ ТАЖРИБАЛИ ФУТБОЛЧИ КИМ?

2016 йилги мавсумда клуб раҳбарияти «Динамо» жамоасининг асоси маҳаллий футболчилардан ташкил этилишига катта эътибор қаратишди. Шу боис, жамоа асосини самарқандлик ёш футболчилар ва тажрибали ўйинчилар ташкил этади. Жорий йилги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, биринчи даврада жамоамиз сафидаги энг ёш футболчи бу Жонибек Кўчимов бўлди. 1998 йилда туғилган яримҳимоячи 12 май куни 18 ёшни қарши олди. Таркибдаги энг тажрибали футболчи эса Алексей Николаевдир. Бўйдор ҳимоячи 5 сентябрь куни 37 ёшни қарши олади. Қайд этиш жоизки, ушбу ҳимоячи ўз голлари ва ўйини билан «Динамо»нинг 1-даврадаги муҳим футболчиларидан бири бўлди.

Усмон ИБОДОВ

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика