Latest news

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

"Динамо" - "Андижон" учрашуви Самарқандда бўлади News

"Динамо" - "Андижон" учрашуви Самарқандда бўлади

"Динамо" майдони футбол учрашувларини қабул қилиш учун тайёр.

Чим, унинг остидаги дренаж ва суғориш тизимлари билан боғлиқ муаммо бартараф этилган бўлиб, эндиликда уни амалда синаб кўриш лозим.

Аввалроқ "Динамо" Суперлига учрашувларидан бирини ўтказиш таклифи билан чиққан бўлиб, ПФЛ ўрганишлар хулосаси асосида қатор камчиликларни аниқлаган ҳамда таклиф рад этилганди. Шундан кейин айрим масалаларда ижобий ўзгаришлар юз берди. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Динамо" — "Андижон" учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

20-21 июнь кунлари ПФЛ мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлади ва стадионни тўлиқ қайта кўздан кечиради. Майдоннинг қанчалик тайёр эканлиги ва унинг келгуси парвариши борасидаги режалар "Андижон" билан ўйиндан кейин яна бир карра аниқлаштириб олинади. Стадионнинг техник ҳудуди билан боғлиқ қолган масалалар юзасидан эса ПФЛ вилоят ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби ўртасида қўшимча келишув имзолайди. Унда қайд этилган масалалар жорий йилнинг 20-июл санасига қадар бартараф этилган тақдирдагина "Динамо" 2-давра беллашувларини тўлиқ Самарқанд шаҳрида ўтказиши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Динамо" — "Андижон" учрашуви 22 июнь куни тест тариқасида Самарқанд шаҳрида ўтказилади. "Динамо" стадиони билан боғлиқ келгуси режаларга роппа-роса бир ойдан кейин аниқлик киритилади.


Dinamo

Anvar Hojimirzaev - 36'

Superliga. Round 12

22/06/2024, 20:00

1
:
1
Finished

Andijan

Bektemir Abdumannonov - 69'

45'
90'
36'  Anvar Hojimirzaev
36'  Francis Narh
63'  Francis Narh (Humoyunmirzo Iminov)
63'  Sanjar Shoakhmedov (Emmanuel Yaghr)
72'  Hislat Khalilov (Damir Temirov)
80'  Ratinho
45'  Levan Arveladze
46'  Muhammadkarim Toirov (Ilkhom Abduganiyev)
54'  Sardor Azimov
62'  Sherzod Esanov
69'  Bektemir Abdumannonov
69'  Ilkhom Abduganiyev
75'  Bektemir Abdumannonov (Shakhrom Samiev)
89'  Islom Mamatkazin
90'  Rustam Turdimurotov (Abdurakhmon Komilov)
90'  Sherzod Esanov (Ildar Mamatkazin)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика