"Динамо" 3 нафар футболчи билан шартнома тузди
24 jan 2022 19:51
News
"Динамо" 3 нафар футболчи билан шартнома тузди
"Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, жамоага яна уч футболчи келиб қўшилди.

"Насаф"дан ҳимоячи Жасур Жумаев "Динамо"га ўтди. 2021 йилги мавсумни "Насаф" U-21 жамоасида ўтказган 22 ёшли ҳимоячи "Динамо" билан бир йиллик шартнома имзолади.

Таркибга қўшилган яна бир футболчи АГМК клубидан Жасурбек Умаров бўлди. 23 ёшли ярим ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Умаров сўнгги уч мавсум давомида Олмалиқ клубида Суперлигада жами 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, "Динамо"га "Металлург"дан Тўлқин Эргашев келиб қўшилди. 21 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум давомида "Металлург" сафида Суперлигада 4 ўйинда қайдномадан ўрин олган бўлса, U-21 жамоасида 11 та баҳсда майдонга тушган. Иккинчи даврани эса "Янгиер" сафида Про лигада ўтказиб, 9 та ўйинда майдонга тушган", – дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments