Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  6 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

"Динамо" - 2017: Энг, энг, энг... News

"Динамо" - 2017: Энг, энг, энг...

«Динамо» клуби матбуот хизмати ўз анъанасига биноан, жамоанинг 2017 йилги мавсум якунлари сарҳисоби билан таништириб боради.

ЭНГ КЎП ЎЙИН – ЖАСУР АЗИМОВ

2017 йил давомида «Динамо» сафида энг кўп вақт давомида майдонда тўп сурган футболчи Жасур Азимов бўлди. Йил давомида чап қанот ҳимояси ва таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган 23 ёшли футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2202 дақиқа давомида ҳаракат қилган. Бу вақт давомида Азимов 2 та гол уриш билан бирга 10 марта бош ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

Бу борада иккинчи ўринда Шоҳруҳ Холматов қайд этилди. 24 ёшли ҳимоячи 22 ўйинда 1882 дақиқа тўп суриб, 5 та сариқ карточка ва 1 марта қизил карточка билан «сийланган». Кубок доирасида эса 1 та гол, 2 сариқ ва 1 та қизил карточка олган.

Энг кўп ўйнаган учинчи футболчи молдавалик Раду Рогак бўлди. 22 ёшли ҳимоячи 22 ўйинда 1841 дақиқа давомида тўп суриб, 1 та гол ва 1 сариқ карточка олган.

Шунингдек, 22 ёшли ҳимоячи Миркомил Локаев 1817, дарвозабон Михаил Наумов 1800, Акмал Бозоров 1736 дақиқа давомида тўп сурган ва 2 та гол муаллифига айланган.

ЭНГ КЎП ГОЛ – АМИРЖОН САФАРОВ

2017 йилги мавсумда «Динамо» 21 марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу мақтовга арзигулик кўрсаткич бўлмасада, голлар муаллифини келтирамиз.

Мавсум давомида 24 ўйинда майдонга тушиб, 1470 дақиқа тўп сурган Амиржон Сафаров 4 та голга муаллифлик қилди. 2016 йилда Биринчи Лигада тўпурар бўлган 22 ёшли ҳужумчи бу йил «Бухоро», «Сўғдиёна» (2 та) ва «Нефтчи» сингари жамоалар дарвозасини ишғол этишга эришди.

Шунингдек, Абдумалик Абдуллаев, Сардор Сулаймонов, Жасур Азимов, Акмал Бозоров, Жавоҳир Қаҳрамонов ва ҳимоячи Аднан Ораховацлар 2 мартадан «Динамо» рақиблари дарвозасини ишғол этишган. Раду Рогак, Искандар Холмирзаевлар ҳисобида биттадан гол бўлса, яна битта гол «Металлург» билан мавсумдаги илк ўйинда автогол сифатида қайд этилган.

ЭНГ КЎП ГОЛЛИ «ПАС» - ЖАВОҲИР ҚАҲРАМОНОВ

«Динамо» сафида мавсум давомида энг кўп голли «пас» узатган футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов бўлди. 21 ёшли яримҳимоячи Самарқандда ярим йил фаолият олиб борган бўлишига қарамай, 13 ўйинда майдонга тушиб, 1067 дақиқа давомида жамоадошларининг 6 та голига ассистентлик қилган. Шу билан бирга «Динамо» сафида биринчи даврада 2 та гол урган.

ЭНГ КЎП ОГОҲЛАНТИРИШ – ЖАСУР АЗИМОВ

«Динамо» жамоаси сафида энг кўп ўйин амалиётига эга бўлган Жасур Азимов ҳакамлар томонидан ҳам энг кўп «сийланган» футболчидир. Жасур ўтказган 25 ўйини давомида 10 маротиба бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Кейинги ўринда бирданига уч футболчи жой олган. Ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов, Аднан Ораховац ва ҳужумчи Фарҳод Тожиев 5 мартадан огоҳлантирилган. Қолаверса, Холматов «Олмалиқ» - «Динамо» ўйинида қизил карточкага ҳам лойиқ топилган.

Шунингдек, Амиржон Сафаров – 4 марта, Дониёр Исмоилов ва Дамир Низановлар 3 мартадан сариқ карточка олишган.

ЭНГ ЁШ ВА ЭНГ ЁШИ КАТТА…

Қайд этиш жоиз, «Динамо»нинг бу йилги таркиби ёш жиҳатдан жамоанинг Олий Лига тарихидаги энг ёш таркиби бўлди.

Жумладан, жорий мавсумда жамоа сафида Саиджамол Давлатжонов (19 ёш), Жасур Қурбонов (20 ёш), Абдужамол Исроилов (20 ёш), Ҳакимхон Аъламхонов (21 ёш), Жавоҳир Қаҳрамонов (21 ёш), Миркомил Локаев (21 ёш) сингари футболчилар дебютларини нишонлашди. Жумладан, 1997 йилда туғилган Саиджамол Давлатжонов «Динамо» сафида 2017 йилда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди.

Жамоа сафида ҳаракат қилган энг ёши катта футболчи Алексей Николаев бўлди. 1979 йилда туғилган тажрибали ҳимоячи бу йил 38 ёшни қарши олди.




«Динамо» клуби матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика