Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди"
02 may 2022 14:29
News
Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди"
"Гарчи ёши футбол учун катта бўлса-да, бу унинг ўйини ва голларига таъсир қилмаяпти. Бу ёшда АПЛда шунча гол уриш - ақлбовар қилмас натижа. У ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда - голлар уряпти.
Унинг "Юнайтед" билан шартномаси яна бир йил давом этади. Менимча бу яхши ҳолат. Бироқ унинг жамоада қолиш ёки кетиши ўзига боғлиқ. Қолса ундан хурсанд бўлардим. Балки бу янги бош мураббийнинг хоҳишига ҳам боғлиқдир. Роналду ҳозир ҳам футбол маъбуди. Бундай даража бўлсанг, кўпроқ сенинг хоҳишинг инобатга олинади.
Роналду жамоадан кетса, уни айблаш ноўрин. Ҳар йили ЕЧЛда ўйнасангиз, бунга ўрганиб қоласиз. Бирданига бир турнирда иштирок этмасангиз, буни қабул қилиш қийин бўлади.
Ушбу мавсумдаги ўйинлари орқали Роналдунинг ўзига қандай эътибор беришини кўришимиз мумкин. Роналду йўқдан бор қилишни, иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳали ҳам АПЛ даражасидаги футболчи эканлигини исботлади. Одамлар 37 ёшида уни кўп нарсага қодир эмаслигини айтишганди. Улар хато қилишди.
Менимча у ҳали тўхтамайди ва яна бир неча йил футбол ўйнайди", - деди Бербатов.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments