Latest news

08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  2 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0

Дилявер Ваниев: "Мени бир нарса кўпроқ ташвишлантирмоқда" News

Дилявер Ваниев: "Мени бир нарса кўпроқ ташвишлантирмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи рақам остида ўйнашни режалаштиргандик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тактикамизни ўзгартирдик. Бугун рақибимиз жуда оддий вазиятда гол урди. Бу ўйинни таҳлил қиламиз. Мени кўпроқ жамоамиз аъзоларининг тезроқ тикланиши ташвишлантирмоқда. Кейинги ўйинимиз "Қўқон-1912"га қарши ўтади", - дейди Дилявер Ваниев.  

- Бу мавсум клуб олдига қандай вазифа қўйилган?

- Йигитларга ишонаман. Жамоамизда тажрибали футболчилар кўп эмас. Очколар олишда давом этамиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бу таркиб билан Суперлигада ўрнашиб оламиз, шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Ўйинга тактикани йигитларнинг ҳолати ва рақибга қараб танлайман. Агар уйда ўйнаганимизда балки бошқачароқ ўйнармидик. Ҳар ўйинда турли таркибни тушириш режамизга кирмайди.

- Натижа адолатлими?
- Агар учрашув охиридаги иккита вазиятимизни ҳисобга олмасак, ҳа АГМК бугун ғалабага ҳақли эди. Бугунги режамиз шундай эди: ҳимояда ўйнаш ва қарши ҳужумга ўтиш. Афсуски болаларча хатоларга йўл қўйилса қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Ишлашда давом этамиз ва уч кундан кейин "Қўқон-1912" билан ўйнаймиз.

- Жамоада ҳужумда муаммолар борлиги кўринмоқда. Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаев "Бунёдкор"га ижарага берилган. Балки уларни қайтариш ҳақида ўйлаб кўрарсизлар?

- Бу йил барчадан кам гол урдикми? Ҳужумда муаммоларимиз йўқ. Бу икки футболчи "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнашмоқда. Уларни кузатиб бораяпмиз, статистикасидан ҳам хабардормиз. Уларни ижарага олаётганда "Бунёдкор" ОЧЛ плей-офф босқичида ўйнаётганди. Трансфер ойнаси яқин бўлса ўйлаймиз, ҳозирча улар ҳақида ўйлаётганим йўқ.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика