Latest news

11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман" News

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман"

"Машъал"нинг бир неча йиллик сардори Дилявер Ваниев ҳам кечаги тадбир давомида "CA"га интервью беришга вақт ажратди.
- Жамоа бу йил биринчи лигада иштирок этди. Олий лигага қайтишга сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Шахсан мен бунга шубҳа қилмагандим. Сабаби олий лига ва биринчи лига ўртасидаги фарқни билардим. Фақат мен олий лигага 6 тур қолганида чиқамиз деб ўйлагандим, якунда эса 4 тур қолганида элита масаласини ижобий ҳал қилдик.

- 2013 йилги мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Биласизми, шу йилга қадар деярли барча ўйинларда иштирок этардим, ҳатто алмаштирилмасдим ҳам. Аммо жорий йилда олган жароҳатим туфайли 10та турни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Кўпчилик мендан кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнайсизми деган саволни бермоқда. Шуни маълум қилишим мумкинки 2014 йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охирги мавсум. 2015 йил футбол ўйнамаслигим аниқ. Янги йилда клубда ёрдамчи мураббий бўлишга рухсат берувчи лицензияни оламан. "Машъал"дагилар ҳозир менга мураббийлар ёки клуб тизимидан иш таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда кейинги йил ўйлаб кўраман.

- "Машъал" яна олий лигага қайтди. Клуб олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Мухлислар клубимиздан олдинги даврларни кутмоқда. Лекин реал олиб қарасак совринли ўринлар учун курашадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо бу дегани яна олий лигада жон сақлаш учун курашамиз дегани эмас. Ўз майдонимиздаги барча ўйинларда исталган жамоага қарши жанг қиламиз. Менимча жамоамиз мусобақа жадвалининг ўрталарида юришга ҳақли.

- Айтиб ўтганингиздек келаси мавсум футболчилик фаолиятингиздаги сўнггиси бўлар экан. Айтингчи клуб келажаги бўлган ҳимоячилар ҳақида нима дея оласиз?
- Тан олиш керакки, йилдан-йилга "Машъал"да рақобат кучайиб бормоқда. Таркибга кириш осон бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда академиямиздан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар бу йил биринчи лигада яхши ўйин намойиш этди, энди уларнинг ҳақиқий кучини олий лигада кўрамиз.

- Ҳимоячилар орасида айнан қайсиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Шерзод Файзиев бу йил анча ўсишга эришди. Унда кучли ҳимоячи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаса бўлди. Бундан ташқари Искандар Шойқулов ҳам ўзини кўрсатди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика