Latest news

09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  2 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  20 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6

Дилшод Жўраев қаерда? News

Дилшод Жўраев қаерда?

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев икки йил олдин ўз ўйинлари билан жамоанинг асосий футболчисига айланганди.
Бироқ ўтган йил жамоага Сергей Лушан келгач Жўраев захирада қолиб кета бошлади. Футболчи жамоанинг олий лига ва кубок ўйинлари учун берган заявкасидан ўрин олмади. Шу боис "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Дилшод билан боғланди.

- Тўғри ҳозир "Бунёдкор" сафида эмасман. Жамоа мени чемпионатга топширган рўйхатга ҳам киритгани йўқ. Нима учун бундай бўлганини ўзим ҳам ҳайронман. Қишда жамоа билан мавсумга тайёргарлик кўрдим. Яқин-яқингача ҳам машғулотларда иштирок этаётгандим. Бироқ негадир бош мураббий мени четга чиқариб қўйди. Бунинг сабабини яхшиси мураббий ва клуб мутасаддиларидан сўраганингиз маъқул, - дейди Дилшод Жўраев.  

Шундан сўнг клуб бош мураббийи Сергей Лушаннинг ҳам фикрларини тингладик:

- Айни пайтда Дилшод Жўраев асосий таркиб билан машғулотларимизда иштирок этмаяпти ва у эркин футболчига айланган. Ўзига янги клуб топгунига қадар Дилшод ўринбосарларимиз билан шуғулланиб турибди. Уни олий лигага ҳам заявка қилмадик. Юртимизда чемпионат баҳслари бошланиб бўлди ва уни қайси жамоада ўйнашини билмайман. У мавсум бошланиши арафасида бошқа клубга ўтишини айтди. Биз унинг қарорига қаршилик қилмадик. У қайсидир жамоа билан музокара ҳам ўтказди. Лекин нимагадир бу ўтиш амалга ошмади. Шуни айтишим керакки, Дилшод иқтидорли футболчи. Тўғри айни пайтда жамоамизда рақобат кучли. Агар Жўраев жамоада қолганида кўп вақтини захирада ўтказиши мумкин. Кўпроқ ўйнашни истагани учун футболчининг ўзи кетишга рухсат беришларини сўради, - дейди Сергей Лушан.


Бобурбек Турсунов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика