Latest news

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

Дилшод Жўраев: “Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз” News

Дилшод Жўраев: “Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз”

5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида БАА термасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун машғулотларни давом эттирди.
Машғулот якунида Дилшод Жўраевнинг тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

-  Эндигина қишки мавсумдан чиқдик, 3 ой давомида тайёргарлик жараёнини давом эттирдик. Расмий ўйинлар бошланди ва буёғига енгил машқларни бажармоқдамиз, асосан тўп билан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум бошланиб қолди, энди оғир машқларни бажармаймиз. Ҳозирги машғулотлар орқали техник имкониятларимизни яхшилаб бораяпмиз. Бир сўз билан айтганда, тайёргарлик жараёни режадагидек давом этмоқда.

-  5 март санасидаги рақиб ҳақида нима дея оласиз?

-  БАА да ҳозир чемпионат ўйинлари давом этмоқда, шунга қарамай, аъло даражада тайёргарлик кўриб, насиб қилса чиройли ғалаба эвазига муғлисларимизни хурсанд қиламиз.

-  БАА терма жамоасининг ўйинлари ёзилган видео тасвирларни кўриб чиқдингларми?

-  Ҳозирча бутун жамоа йиғилмади, терма жамоанинг барча аъзолари келгач, албатта рақиб ўйинларини кўриб чиқамиз.

-  “Бунёдкор”нинг ОЧЛ дастлабки туридаги ўйини ҳақида икки оғиз фикрингиз?

-  Уларда миллий чемпионат ўйинлари айни қизиган палла эди, биз учун эса бу 2014 йилдаги биринчи расмий учрашув эди. Шунинг учун ҳам сафардаги дуранг натижани қониқарли деб айта оламан. Буёғига ўйиндан-ўйинга спорт формамизни тиклаб борамиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика