Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  7 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Дилшод Жабборовнинг сариқ карточкаси нечта? News

Дилшод Жабборовнинг сариқ карточкаси нечта?

Бугун Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида "Локомотив" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар.
Учрашувдан олдин наманганликлар сафида кичик тушунмовчилик юзага келган. Яъни, "Навбаҳор" олий лига 5-турида "Бунёдкор" меҳмони бўлган эди. Ана шу учрашувнинг 21-дақиқасида Дилшод Жабборовга сариқ карточка кўрсатилгани протоколда қайд этилган эди. Ваҳоланки, ўша баҳсни бевосита стадиондан туриб матнли трансляция қилган сайтимиз ходими ҳам, "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" клубларининг расмий твиттер аккаунтлари ҳам ўша вазиятда бош ҳакам Дмитрий Пислегин сариқ карточкани Жабборовга эмас, Роббим Ҳасановга кўрсатганини ёзишган эди. "Навбаҳор" матбуот котибининг маълум қилишича, ўйиндан кейин учрашувнинг тасвири қайта кўриб чиқилганда ҳам сариқ айнан Роббим Ҳасановга кўрсатилгани маълум бўлган. Лекин, ўйиннинг расмий протоколида Жабборовга сариқ кўрсатилган деб ёзилган.

Олий лиганинг сўнгги турида Дилшод Жабборов сариқ карточка олди, агар "Бунёдкор" билан ўйиндаги "сариқ" билан қўшиб ҳисобласак "Навбаҳор" сардорининг сариқлари 4тага етди ва у бугунги "Локомотив"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши керак. Аслида эса унинг сариқ карточкалари учта.

Олган маълумотларимизга қараганда "Навбаҳор" вакиллари ана шу ишга аниқлик киритиш мақсадида ЎФФ га мурожаат қилишган. Агар бугун Жабборов майдонга тушмаса, унинг номига "Бунёдкор"га қарши учрашувда "ёзилган" сариқ карточка ўз кучида қолган бўлади ва футболчи олий лига 11-турида карточкалардан "тозаланган" ҳолда ўйнаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви 18:00 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика