Latest news

14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  0 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  6 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  13 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  1 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6

Дилшод Хушбаковнинг бенефиси News

Дилшод Хушбаковнинг бенефиси

Ёшлар лигасининг 23-турида "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.


Учрашувни ҳар иккала жамоа ҳужумкор тарзда бошлашди. Меҳмонларнинг 12-дақиқада бошлаган ҳужумларини Ҳусанжон Ғаниев самарали тарзда якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг мезбонлар олдинга интилишди. Алишер Юсупов ҳамда Дилшод Хушбаковда гол уриш учун ажойиб имкониятлар бўлганди. Бироқ наманганликлар посбони Нодир Ашурматов биринчи бўлимда ўз постини жуда ишончли тарзда қўриқлади ва жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Таблодаги ҳисоб мезбонларни қониқтирмагани боис иккинчи таймни ёш "аждарлар" анча ҳужумкор руҳда бошлашди. Учрашувнинг 53-дақиқасида "Навбаҳор" жамоаси дарвозаси томон белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Дилшод Хушбаков самарали якунлади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бу гол "Насаф" ҳужумчисининг ўйиндаги дастлабки голи эди. Бундан сўнг Дилшод Хушбаков 75 ва 77-дақиқаларда ҳам муваффақият қозонди. Дастлаб Хушбаков жарима майдончасига яқинлашиб келиб узоқдан тўпни дарвозанинг пастки чап бурчагига йўллаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб ҳужумчимиз чап қанотдан бошланган ҳужумни боши билан самарали якунлади ва учрашувда хет-трик қайд этди.

Ўйин тугашига 9 дақиқа вақт қолганида, аниқроғи 81-дақиқада Ислом Кенжабоев ҳам жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвозани аниқ нишонга олди ва беллашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 4:1.

Шундай қилиб, "Насаф" ёшлари "Навбаҳор" жамоасини ўз майдонларида йирик ҳисобда таслим этишди ва муҳим ғалабани қўлга киритишди.

 

Ёшлар лигаси, 23-тур. 

“Насаф” – “Навбаҳор” 4:1 (0:1)

Қарши шаҳри. “Меҳнатчи” стадиони. 

Ҳакамлар: Даулетбай Жалимов (Нукус), Артём Калинин (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: И.Мустафин (Тошкент). 

Насаф”: 1.Алибек Туробов (12.Умиджон Эргашев, 83), 2.Ғолиб Ғайбуллаев (9.Самандар Шукруллаев, 83), 4.Сардор Саъдуллаев (14.Дониёржон Нарзуллаев, 66), 7.Акбар Муродов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 10.Ислом Рашидхонов (14.Ойбек Ҳамидов, 82), 11.Дилшод Хушбаков, 17.Достонбек Бердиқулов (5.Шаҳриёр Имомхўжаев, 82), 22.Ислом Кенжабоев (55.Жаҳонгир Қурбонбоев, 81), 28.Алишер Юсупов (20.Наврўзжон Иззатиллаев, 67), 33.Ботиржон Тўраев.

 

Навбаҳор”: 32.Нодир Ашурматов, 2.Азизжон Умаров, 4.Омон-бийк Халилов, 6.Акбарали Холдоров, 8.Билол Шарофетдинов, 9.Дониёр Инамов (19.Аҳаджон Турғунпўлатов, 83), 10.Азизбек Турғунбаев, 11.Ҳусанхон Ғаниев (23.Фарруҳ Умаралиев, 76), 17.Иброҳим Исмоилов (16.Жавоҳир Олимжонов, 80), 20.Муҳаммаджон Расулов, 22.Санжар Тошпўлатов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов. 

Голлар: Дилшод Хушбаков (53-пен, 75, 77) И.Кенжабаев (81) - Ҳусанжон Ғаниев (12).

Огоҳлантиришлар: А.Муродов (44), Б. Тўраев (55) Ш. Имомхўжаев (83)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика