Latest news

13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  0 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3

Дилшод Раҳматов: “Биз фақат мухлислар учун ғалаба қозонамиз” News

Дилшод Раҳматов: “Биз фақат мухлислар учун ғалаба қозонамиз”

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 3 – тур учрашувини Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Биз терма жамоамиз вакили Дилшод Раҳматов билан учрашиб ундан бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида интервью олдик.

-  Суҳбатимиз аввалида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақида икки оғиз гапириб ўтсангиз.
-  Қирғизистон терма жамоасини жуда яхши билардик. Улар билан бир неча бор тўқнаш келганмиз. Бизга мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришганди. Биринчи бўлим бошида жамоалар бир бирини ўрганишди. Уларнинг хатолари туфайли биз иккита гол уришга эришдик. Ғалабамизга мухлисларнинг катта ҳиссаси бор.

-  Бугинги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Биз гуруҳда биринчи ўйинни олдик. Ливан терма жамоаси Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқич масаласини ҳал қилди, буган бизга қарши кучли ўйин намойиш этмайди деб ўйлашса керак. Аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

-  Мухлисларимизга тилакларингиз.
-  Мухлисларимиз келиб бизни қўллаб – қувватлаб туришса биз албатта уларга ғалабаларимизни тақдим этамиз.  


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика