Latest news

17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  0 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  1 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  7 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали" News

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали"

Бу йил "Пахтакор-2" бошқарув постида меҳнат қилаётган Дилшод Нуралиев таркибни асосан 1995 йил ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида шакллантирди.
Бу жамоа чемпионатнинг дастлабки икки турида "Косонсой" ва "Хотира-79"га имкониятни бой берган бўлсада кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Шу боис ортда қолган ўйинлар ҳақида Нуралиев билан суҳбатлашдик.

- Ўтказган икки ўйинимизга тўхталишдан олдин шуни айтиб ўтишим керакки, бу йил биринчи лигада энг ёш жамоа айнан "Пахтакор-2"дир. Мақсадимиз асосий жамоага ўйинчиларни тайёрлаб етказиб бериш. Шу боис бу йил натижадан ҳам кўра кўпроқ академиямиз тарбияланувчиларини катта футболга тайёрлаб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

- Албатта ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитлар билан биринчи лигада иштирок этиш қийин. Чунки бу ердаги жамоалар сафида олий лигага ўта олмаган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор. Гарчи шундай бўлсада биз бундан ортиқча ташвиш чекмаймиз. Сабаби ёшларни биринчи лигада пишитиб борамиз. Бу фойдали. Жамоамизнинг ўз ўйин услуби бор. Шунга монанд ўйин ташкил этишни ё'лга қўймоқдамиз. Ортда қолган баҳсларда шогирдларим ёмон таассурот қолдирмади.

- Чемпионатнинг илк турини "Косонсой"га қарши ўтказдик. Бу учрашувга турли сабабларга кўра ўзимиз хоҳлаган оптимал таркибни олиб бора олмадик.

- Тақвимга кўра кейинги ўйинни ҳам Наманганда ўтказдик. "Хотира-79" билан ҳам ўйин қийин бўлишини билардик. Шуни инобатга олиб таркибни кучайтиришга эътибор қаратдик. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш шогирдларимга ҳам қувонч бағишлади деб ўйлайман. Шу куни рақибга ҳам осон бўлмади. Натижа кўрсата олмаган бўлсакда ўйиндан кўнглим тўлди.

- Шу ўйинлардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, йигитларимизда турдан-турга ўсиш кўзга ташланмоқда.

- Ушбу босқичда имкон қадар юқори саккизталикдан жой олишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика