Latest news

11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  5 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2

Дилшод Нуралиев U-21 чемпионати ҳақида фикр билдирди News

Дилшод Нуралиев U-21 чемпионати ҳақида фикр билдирди

Нарзулла Сайдуллаев муаллифлигидаги "Dubl 21" лойиҳаси бу сафар "Локомотив" ўринбосарларига бағишланди.

Кўрсатув орқали "Локомотив" U-21 бош мураббийи Дилшод Нуралиев ушбу чемпионат ҳақида ўз фикрларини билдирди. 


U-21 чемпионати даражаси ҳақида

- Энди ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам кўп. Баъзан қайси бирини айтишни ҳам билмай қоласан. Энг катта муаммо майдонлар ҳолати. Аксар клубларда U-21 жамоалари ўйнайдиган майдон ҳолати яхши эмас. Бундан ташқари, баъзи жойларда кийим алмаштириш хонаси, ювиниш учун шароит йўқ. Агар шу каби шароитлар яхшиланса, ўйлайманки, U-21 мусобақаси янада яхши ўтади. Энди ўйинлар ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, қизиқ баҳслар кўп бўлди. Буни жадвалдаги ҳолат ҳам айтиб турибди. Жамоалар тўплаган очколар бир-бирига яқин, рақобат ошяпти. 


Футболчиларни руҳлантириш ҳақида 

- Бу ерда биз учун биринчи мақсад - асосий таркибга футболчи тайёрлаб бериш. Натижа эса иккиламчи ўринда. Клуб раҳбарияти ҳам олдимизга футболчи тайёрлаб беринглар деган мақсадни қўйган. Бу мавсум уч нафар футболчимиз - Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Жавоҳир Абдуалимов, Игорь Чикризов "Локомотив" асосий таркибида дебют қилди. Бу ҳам кишини хурсанд қилади. Яна уч-тўрт нафар иқтидорли футболчи бор, насиб вилса, уларни ҳам кейинги йил асосий таркибда кўрамиз. Асосий жамоада ўйнашга бўлган иштиёқнинг ўзи футболчилар учун яхши мотивация деб ўйлайман. Менинг фикримча, бу ёшда болалар учун пул бирламчи бўлиши керак эмас. Аввал футболни ўйлаш керак, кейин пул келади. 


U-21 чемпионати формати ҳақида 

- Тўғри, бирорта жамоа Суперлигадан тушиб кетиб, Пролигада ўйнаса ўз-ўзидан ўринбосарлар таркиби тарқалиб кетади. Чунки Пролига клубларида U-21 жамоалари йўқ. Шу боис бу ҳақда жиддий бош қотириш керак деб ўйлайман. Худди Суперлига каби U-21 чемпионати ҳам алоҳида мусобақа. Ҳар иккала турнинг ўз жадвали бор. Агар бизда ҳам Англиядаги каби U-21 чемпионати алоҳида мусобақа бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика