Latest news

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  18 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз” News

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз”

Маълумки бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Инчеонда, гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади.
Афғонистонга қарши ўйин олдидан таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Дилшод ака, олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида ўтказаётган учрашувларини кўриш имкони бўляптими?
- Ҳа, албатта. Гуруҳдаги иккита ўйинни кўрдик.

- Хўш, бу борада ортда қолган ўйинлардан сўнг сизда қандай хулосалар пайдо бўлди?
- Биласизми, гуруҳимиздаги рақибларнинг савияси нисбатан бизникидан пастроқ. Шунинг учун улар ҳимоявий тактикани қўллади. Асосан қарши ҳужум остида тўп тепди. Очиғи, бундай рақибларга қарши ўйинлар доимо қийин кечади. Лекин терма жамоамиз имкон қадар мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

- Бугунги ўйин олдидан нима дея оласиз?
- Фақат ғалаба қозонишига тилакдошмиз. Бунинг учун экран қаршисидан бўлса ҳам хамюртларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва Яратгандан ижобий натижага эришишини сўраб қоламиз. Афғонистон билан ўйин қизиқарли ўтади деб таҳмин қиламан. Умид қиламизки, бугун йигитлар мураббийнинг берган кўрсатмаларини бехато бажаради ва йирик ҳисобда ғалабага эришади.

- Финалга қадар бориш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
- Сизга ҳозир бу борада тайинли гап айтишим қийин. Сабаби футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни жуда-жуда истаймиз. Йигитларимизда халқаро тажриба етарли. Халқимиз улардан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутмоқда. Бунга эришса бўлади. Бу йўлда терма жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, мазкур мусобақадан сўнг қайси футболчиларимиз хориж клубларига эксперт қилиниши мумкин?
- Олимпияда ўйинларида футбол ярмаркаси у қадар катта бўлмайди назаримда. Менимча келаси йил Австралияда бўладиган Осиё чемпионатида хорижлик скаутлар сони кўп бўлади. Эхтимол ҳозир Инчеонда ҳам футболчиларни мутахасисслар кузатишаётгандир. Агар шундай бўлса, “Пахтакор”нинг иқтидорли ўйинчилари Егор Кримец, Жамшид Искандаров ҳамда Игорь Сергеев каби ўйинчилар хориж клубларига ўтиши мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика