Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз” News

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз”

Кеча бўлиб ўтган “Пахтакор-2” - “Шўртан” баҳсида "пахтакорчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Яхши биласиз, “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага қарши майдонга тушиш футболчилар учун ўзига яраша қизиқ бўлди. Ўйин якунига етгач, жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олдик.

-   Дилшод ака, ғалаба муборак бўлсин! Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

-   Бугун биринчи лига пешқадамига қарши майдонга тушдик. Футболчиларимиз рақиб ўйинчиларига нисбатан бирмунча ёш бўлишига қарамай, қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Қолаверса, тактик кўрсатмаларимни ҳам тўғри бажаришгани учун ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман. “Шўртан” футболчиларининг қандай кучга эгалиги менга маълум эди. Уларда олий лига ҳавосини кўрган футболчилар кўп. Шу боис шогирдларимга эҳтиёт бўлиб ўйнаш кераклигини уқтирдим. Биринчи таймда иккита ҳужумимиз омадли чиқиб гол уришга муваффақ бўлдик. Рақибда эса айтарли имконият юзага келмади. Аммо танаффусдан кейин рақиб анча жонланди, натижада қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик.

-   Нимадир сизни қониқтирмадими?
-   Негадир захирадан тушган футболчилар ўйинни у қадар кучайтира олишмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди.

-   “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. Рақиб мисолида ўз жамоангиз кучини ҳам кўриб олдингиз тўғрими?
-   Мен ўйиндан олдин футболчиларга айтдим: “Шўртан” биринчи лига клуби эмас, улар олий лига жамоаси, шунга яраша яхшироқ ўйнанглар. Тўғрисини айтсам, жисмоний ва тактик томонлама “Шўртан”нинг биздан яққол устун жиҳатларини кўрмадим. Лекин шунга қарамай, уларни кучли дея оламан.

-   “Шўртан” рақибни менсимай майдонга тушдими?
-   Тўғрисини айтсам, биринчи таймда менга ҳам шунақа туюлди. Улар ёш болалар билан ўйнаяпмиз, бемалол ютамиз деган хаёлда ўйинга чиққан бўлса ажаб эмас. Футболда диққатни ҳар доим бир ерга жамлаш керак бўлади.

-   Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?
-   Биз фарм-клубмиз, олий лига чиқиш вазифасини қўя олмаймиз. Шундай экан, мақсадимиз “Пахтакор” асосий таркиби ва ўринбосарларига футболчи етказиб бериш. Шунингдек, 1995-96 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Абдуллаев каби футболчиларимиз чақирилмоқда. Бу ҳам бизни хурсанд қилмасдан қўймайди. Чунки терма жамоалар ҳаммамиз учун бирламчи ҳисобланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика