Latest news

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  32 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Дилшод Нуралиев: “Ўсмирлар терма жамоаси аъзолари олий лигада ўйнаб кетишлари учун ишонч керак” News

Дилшод Нуралиев: “Ўсмирлар терма жамоаси аъзолари олий лигада ўйнаб кетишлари учун ишонч керак”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ устози Дилшод Нуралиев 2013 йилнинг “Энг яхши ёш футболчилари” бўлган йигитларни жуда яхши билади.
Ушбу мураббий қўли остида Тўраев, Абдуллаев ҳамда Болтабоев бир неча йиллардан буён ўйнаб келди.

 - Бу йигитларни “Энг яхши” деб топилишини очиғи кутмагандим – дейди Нуралиев. - Чунки бу номинацияни аниқлашда бизга мурожаат қилинмайди. Шунинг учун бу ҳақда ўша тақдирлаш маросимида билдим. Албатта бирданига уч нафар шогирдимнинг “Энг яхши” деб топилиши мени жуда хурсанд этди. Улар бунга муносиб эди.

- Умуман олганда “Энг яхши ёш футболчи” номинациясида ғолиб чиқишга муносиб номзодлар кўп эди. Хусусан истеъдодли дарвозабон Сарвар Каримов жаҳон чемпионатида ёмон ўйин кўрсатмади. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Одил Ҳамробеков ва Рустам Ашурматов ҳам ўзини кўрсатишга эришди. Шунингдек “Бунёдкор” аъзоси Акром Комилов ҳам бу номинацияда ғолиб чиқишга лойиқ эди деб ўйлайман. Бу борада яна бир қатор номларни келтириб ўтиш мумкин. Мутахассисларимиз Тўраев, Болтабоев ва Абдуллаевни муносиб кўришган экан, уларни чин дилдан табриклаймиз.

- Терма жамоа таркибини шакллантириб бораётганимизда энг аввало футболчиларнинг одоб аҳлоқига эътибор қаратганмиз. Ўқув-йиғин пайтидаги ҳаракатлари ва интизомини назорат остига олгандик. Худога шукур шу кунга қадар уларнинг ҳарактерлари борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Истайсизми йўқми барибир 17 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаммасини ўзига яраша ҳарактери бўлади. Биз мураббийлар имкон қадар уларнинг кўнглига йўл топиб, турли хил муомала қилишимизга тўғри келган. Ўйлайманки бу футболчилар майдон ташқарисида ҳам инсон сифатида яхши ҳарактерга эга.

- Биласизми бу футболчилар ҳозир ўз клубининг йиғинида иштирок этмоқда. Билишимча Болтабоев “Пахтакор”нинг асосий таркиби билан шуғулланмоқда. Абдуллаев  ёшлар жамоаси таркибида. Тўраев эса “Бухоро”нинг асосий таркиби машғулотларида қатнашмоқда.  Бу йигитларнинг кейинчалик ҳам қанчалик ўсишга эришиши уларнинг келгусида қандай мураббий қўли остида ўйнашига боғлиқдир. Чунки катта футболга ўтаётганда ёш футболчиларга руҳан қўллаб-қувватлаш жуда муҳим омиллардан биридир. Ишонч билдирилса ўз устида ишлашни янада кучайтиради. Акс холда футболчи менга ишонмайди бирибир деган хаёлга борадида, руҳан синиб қолади. Бу каби ёшдаги футболчиларни керак бўлса, ижобий маънода алдаб, руҳий томондан қўллаб қувватлаб ўйнатиш керак. Шунинг учун бу нарса мураббийга боғлиқ.

- Бу аввало футболчининг ўзига боғлиқ. Масалан Акобир Тўраев ўтган йили “Бухоро” таркибида бир нечта ўйинларда иштирок этди. Болтабоев “Пахтакор”нинг ёшлар жамоаси ва биринчи лигадаги таркибида ҳаракат қилди. Иззатилла Абдуллаев эса биринчи лига иштирокчиси “Зарафшон” сафида тўп тепди. Уларга олий лига баҳсларида ҳам имконият бериб, ишонч билдирилса ўйнаб кета олади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика