Latest news

12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  17 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2

Дилшод Нуралиев: “Олдимизда Испания йиғини ҳам турибди” News

Дилшод Нуралиев: “Олдимизда Испания йиғини ҳам турибди”

17 октябрь – 8 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи U-17 ўсмирлар терма жамоамиз яқинда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.
 Аниқроғи, Дилшод Нуралиев бошқарувидаги U-17 ўсмирлар терма жамоамиз ҳозирда Дукентда машғулот ўтказмоқда. Ушбу йиғиннинг қай савияда ўтаётгани ва умуман, U-17 ўсмирлар терма жамоамиздаги янгиликларни билиш мақсадида бош мураббий билан суҳбатлашдик.

- 12 сентябрь куни номзодларни Дукентда йиғдик ва ҳозирча шу ерда куни икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз – дея гап бошлади Нуралиев. - Эрталабки машғулотлар  йигитларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилиб, асосан югуриш ва тренажёр залида машқлар ўтказяпмиз. Тушликдан кейинги машғулотларда эса тўп билан ишлаяпмиз. Бугунги кунда таркибда 23 нафар футболчи бор. Қувонарлиси терма жамоанинг етакчи ўйинчилари Достон Ҳамдамов, Илҳом Абдуғаниев жароҳатлардан фориғ бўлиб, яна сафга қайтди.

- Шу ойнинг бошида Австрияда йиғин ўтказиб келган U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг бу галги йиғинида, янги номзодлар ҳам бор бўлса керак?

- Албатта, бу сафарги машғулотларимизда яна бир қатор янги номзодларни кўздан кечирмоқдамиз. Санжар Қодирқулов, Адҳам Аҳмаджонов, Алишер Мирзаев каби клубида ўзини кўрсатишга эришаётган ўйинчиларни ҳам таклиф этганмиз.

- Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Айтингчи бугунги кунда қайси чизиқлар сизни ҳавотирга солмоқда?

- Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ишламоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, ихтиёримиздаги ўйинчиларни таклиф этганмиз.

- Ушбу йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этиладими?

- Ҳа, албатта. Бугун, иккинчи лига вакили “Ангрен” жамоаси билан ўйнаймиз. 24 сентябрь куни эса “Олмалиқ” билан куч синашамиз. Бу жамоага асосий таркиби билан ўйнаш таклифи билан чиқгандик. Билмадим, энди қайси таркибини ўйнатаркин.

- Келгуси режалар қандай?

- 24 сентябрь куни Дукентдаги йиғинни якунлаймиз. Шундан сўнг йигитларга маълум муддатлик танаффус берамиз. 27 сентябрь куни эса яна Тошкентда йиғилиб, шу куннинг ўзида Испанияга жўнаб кетамиз. Олдимизда Испания йиғини турибди. У ерда 10 кун бўламиз. Хориж йиғини давомида учта синов-назорат баҳсини ўтказишни режалаштирганмиз. Спарринг рақибларимизнинг ким эканлиги борасида, ҳозирча аниқ маълумот бера олмайман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика