Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Дилшод Нуралиев жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади News

Дилшод Нуралиев жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади

Хитойда 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида "Hua Shan Cup" мусобақаси давом этмоқда.

Бунда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. 

Ушбу турнир Нуралиев жамоаси учун Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. 

Бугун ўсмирларимиз учинчи ўйинда майдонга тушишади. Биринчи ўйинда Ўзбекистон ўсмирлари Чехияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди, кейинги беллашувда эса вакилларимиз Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бугунги ва охирги рақиб эса турнирда ҳали гол ўтказмаган ва аввалги иккита ўйинда еттита гол урган Япония бўлади. 

Япония ўсмирларининг аввалги иккита баҳси: 

Япония U-15 - Хитой U-15 - 4:0 

Япония U-15 - Чехия U-15 - 3:0. 

Учрашув бизнинг вақт билан 13:00да старт олади. Японлар билан кечадиган беллашувда Нуралиев шогирдларига омад тилаб қоламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика