Latest news

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  4 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  2 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  5 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим" News

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив”(7:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” бош мураббийи Дилшод Нуралиев фикрларини билдириб ўтди.




“Ўйинни ҳамма кўрди. “Пахтакор” кучли ўйин намойиш этди, бизнинг жамоамиз ушбу учрашувга умуман тайёр эмас эди. Йигитлар билан гаплашдик, улар қўлидан келганича ўйнашди. Ҳозирги вақтда “Пахтакор”га қарши бундан яхшироқ ўйин кўрсата олмаймиз, буни тан олиш керак. Кўпчилик билади жамоа бошқарувини қўлимга олганимга кўп бўлмади, шу вақтгача бир маротаба машғулот ўтказдим, у ҳам бўлса “Пахтакор” билан ўйиндан олдин. Жамоамизни ёшартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Чунки, клубни фалсафаси шундай. Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирги шароитимизда “Пахтакор” билан очиқ футбол ўйнаш нотўғри бўларди. Шу боис кўпроқ ҳимоявий тактикани танладик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда иккита яхши вазият яратдик. Биринчи голдан кейин ҳамма ўйлаган тактикаларимиз бузилди, гол уришга ҳаракат қилиб қарши ҳужумларда ўтказиб юбордик. “Пахтакор” билан очиқ ўйнаб бўлмаслигини футболчиларга ҳам тушунтирдик. Айрим футболчилар берилган кўрсатмаларни бажара олишмади.

Мен жамоада вақтинчалик бош мураббийман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади. Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим. Яна қайтараман барчаси раҳбарларни қўлида. Яхши биласиз, “Локомотив” ўринбосарларини ҳам мураббий эдим. Ишонмасангиз ўринбосарларимизни ўйинини келиб кўринг. Мана кеча ҳам футболчиларим ҳисобда ортда бораётиб тенглаштиришди, ўйиндаги ўзгаришлар самарасини бера бошлади. Асосий жамоада ҳам шу услубни шакллантиришга ҳаракат қиламан. Лекин, бунинг учун вақт керак. Ҳаммаси менинг қўлимда эмас, эртага раҳбарлар бошқа мураббий олиб келиши ҳеч гап эмас.
Қайси футболчи олиб қолишни ёки қолишини раҳбарларга айтдим. Улар кўриб чиқишади. Шароит яратиб берилса бир нечта ўйинчилар олармиз. Айрим позицияларда ўзгаришларни амалга ошириш керак. Ўзим тарбиялаган футболчиларни олиб келиб ўйната олганимда бошқача бўларди”,- дейди Дилшод Нуралиев.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика