Latest news

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  0 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган” News

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган”

22 ноябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!” хайрия акцияси тадбирида Дилшон Мавлонов ҳам иштирок этди.
Яхши биласиз, Дилшод Мавлонов ўз вақтида “Насаф” шарафини ҳимоя қилганди. Тадбир якунида жиззахлик собиқ футболчидан ҳам интервью олдик.

-   Дилшод ака, хайрия тадбири қандай ўтди?
-   Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Хайрия акцияси тадбири яхши ташкил қилинди, мухлислар ҳам кўп келди. Камолиддин Кенжаевнинг ўзи ҳам келди ва у ҳам миннатдор бўлиб кетди. Анчадан бери собиқ жамоадошлар бирга йиғилмагандик, шу баҳонада кўпчилик билан кўришиб, дийдорлашиб олдик.

-   Афтидан ўйин ҳам ёқди, тўғрими?
-   Ҳа, албатта. Ҳозир олий лигада тўп тепаётган футболчиларга қарши ўйнадик ва ўйлайманки, шоу-учрашув кўпчиликка ёқди. Албатта, футболчилар бизга қараганда анча ёш ва тезкор, шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
 
-   Камолиддин Кеннжаев ҳақида нима дея оласиз?
-   Камолиддин худди ўзимнинг укамдек бўлиб қолган. “Насаф”га келганида ёшгина йигитча эди, аммо ўз ўйини орқали тезда мухлислар эътиборига тушди. Натижада терма жамоага ҳам таклиф этилганди. Лекин пешонада ёзилгани шу экан, ўша машъум автофалокат сабаб ногирон бўлиб қолди. Шунга қарамай, уни эслаб мана шундай тадбир ташкил қилиб берганлариз учун сизларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Агар ҳар йили мана шундай тадбир ўтказиб турилса, вақт топиб келишга доим тайёрман.

-   Бугунги кунда нима иш билан машғулсиз?
-   Жиззахдаги футбол мактабида ёш футболчиларни шуғуллантиряпман. Мураббийлик соҳасини бу йил энди бошладим. Футболда бирданига мураббий бўлиб ишлаш қийин. Шу боис секин-аста бошлаяпман. Маълум муддат футболдан четда эдим, лекин барибир ўзимнинг севган ишимга қайтдим.
 
-   2003 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалидаги голни эслаб турасизми?
-   Албатта. Бугун йиғилганимиздан фойдаланиб, ўша кунларни ҳам ёдга олдик. Яхши биласиз, финалда тўп киритиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Гарчи ўша ўйинда “Пахтакор”га ютқазган бўлсак-да, учрашув яхши ўтганди ва урган голимни ҳамон эслаб тураман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика