Latest news

20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  2 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:40Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  19 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Дилшод Комилов: "Локомотив" янада кучли бўлиб қайтади" News

Дилшод Комилов: "Локомотив" янада кучли бўлиб қайтади"

"Локомотив" жамоаси пойтахт дербисида жорий мавсумдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Учрашувдан олдин таркибда ҳусусан ҳимоя чизиғида Славко Дамьянович дисквалификацияда эканлиги боис унинг ўрнини ёш футболчилардан бири тўлдириши кутилганди. Андрей Фёдоров эса якунда иқтидорли ҳимоячи Дилшод Комиловга имконият берди. Ўзидан чакки таассурот қолдирмаган мудофаа чизиғи вакили беллашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба учун майдонга тушган эдик. Тезкор гол жамоамизнинг руҳиятига салбий таъсир қилди деб ўйлайман. Агар биз биринчи бўлиб ҳисобни очганимизда ўйин сурати буткул бошқача бўларди. Кўраётган бўлсангиз учта ўйиндан бери дастлабки дақиқалардан бошлаб дарвозамиздан тўп олиб чиқмоқдамиз. Шу боис ўзимизга келишимиз қийин кечмоқда. 

Майдон майсаси оғир, стадионда ҳаво дим. Бу ҳам футболчиларни эркин ҳаракатланишига таъсир қилади. Тўғри, иккита мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиш оғир бўлмоқда. "Локомотив" ёшларга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Ўринбосарлар жамоасидан асосий таркибга бир нечта футболчилар жалб қилиняпти. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Локомотив" ҳали ўз сўзини айтади. Биласиз ҳар йили олдимизга юқори мақсадларни қўямиз.

Мураббийларнинг кўрсатмаларини астойдил бажаришга интиляпмиз. Аммо, нимадир ўхшамаяпти. Битта ғалабага эришсак бўлгани. Жамоамизни кайфиятини кўтариб олган бўлардик. Ҳужум чизиғида жароҳат олган Марат Бикмаев, Абдулазиз Юсуповлар ҳам сафимизга қайтса кучли бўлишимиз аниқ. Тушкунликка тушмаймиз. "Локомотив" янада кучли бўлиб қайтади",- дейди Дилшод Комилов.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика