Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  55 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради” News

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради”

Кеча чемпионатимизнинг 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда Андижоннинг “Андижон” жамоаси ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилиб йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ушбу учрашувдан сўнг “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кеча “Бухоро” клуби анча мазмунли футбол намойиш этди. Биз мухлисларимиз кўз олдида ҳужумкор футболни намойиш этмоқчи бўлдик, аммо рақибларимиз бизни қарши ҳужумда жазолаб кетди. Аввалига йўл қўйган қўпол хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Шундай бўлсада ҳужумларни асло сусайтирмадик ва янада катта куч билан олдинга ўтдик. Ҳисобни қисқартирган бўлсакда яна ўша қўпол хатолар туфайли рақибларимиз яна икки бор дарвозамизни ишғол қилди.  

Бу футбол. Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Баҳсдан сўнг кийим алмаштириш хонасида ҳам биринчи бўлиб мухлисларимиз ҳақида ўйладик. “Пахтакор”ни мағлуб этганимиздан сўнг ўз уйимизда иккита аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Биз янгиланган таркиб билан ўйнаяпмиз. Бир сафар яхши ўйин ўтказсак бошқа сафар ёмон ўйин ўтказяпмиз жамоада барқарорлик йўқ. Кечаги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика